RU

Последние новости

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  13 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  24 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  14 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  10 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Абрамов ёзда ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилади Новости

Абрамов ёзда ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ёзда жамоанинг ҳимоясини кучайтиришга ҳаракат қилади.
Бу ҳақда мураббий “Қизилқум”га қарши кечган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Мураббийнинг фикрича, “Локомотив”нинг уч нафар ҳимоячиси катта эҳтимол билан шу йилнинг кузида Инчхонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига йўл олади. Булар - Сардор Раҳмонов, Бобур Йўлдошев ва Салим Мустафоев. Агар шундай бўладиган бўлса, унда Абрамов ихтиёрида фақат Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Илҳом Суюнов ва Евгений Гоголь қолади.

Евгений Гоголь майдонга деярли тушаётгани йўқ, шу боис биринчи давра тугагач у клубни тарк этиши мумкин. Виктор Карпенкони эса мураббий охирги ўйинларда ярим ҳимоячи сифатида ўйнатмоқда. Шундай экан, чемпионлик учун курашаётган жамоа Ислом Тўхтахўжаев билан Илҳом Суюновга боғланиб қолмаса керак. Жамоага ҳеч бўлмаганда битта яхши ҳимоячи керак бўлади.  

Осиё ўйинларида футбол баҳслари 14 сентябрдан старт олади ва икки ҳафта давом этади. Бизга маълум бўлишича, августда қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Бу мусобақада 1991 йилда ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этишади. Шунингдек, бош мураббий ўзи билан уч нафар ёши катта футболчини олиб кетиши мумкин. Навбатдаги Осиё ўйинларига терма жамоамизни Миржалол Қосимов олиб боради.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика