RU

Последние новости

02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  9 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  16 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  7 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Абрамов: "Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада" Новости

Абрамов: "Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада"

Таиландга қарши ўртоқлик ўйинидаги йирик ғалаба (4:1)дан кейин Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов ва ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдиришди.

“Хулосаларни ўзаро даврада чиқарамиз. Маъқул келаётган ва келмаётган жиҳатлар бор. Шу устида ишлаяпмиз, ўйин ўтказдик. Рақиб муносиб ҳаракат қилди. Умумий олганда ҳозирча яхши, иссиқ ҳавога кўникмоқдамиз. Яна бир бор қайтараман, ишлаш керак бўлган ҳолатлар мавжуд. Қаторасига иккинчи ўйинда ҳисобда ортда бориб, вазиятни ўнглай олаётганимиз хурсанд қилади. Аммо яна гол ўтказиб юбораётганимиз хафа қилади, бу мавжуд муаммо. Умуман олганда, ёмон ўйнамадик, тайёргарлик кўриб олдик. Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада. Бунгача Таиланднинг шу ердаги ўйинларини кузатдик. Маълум хулосалар чиқардик. Бироқ, бунга жиддий эътибор қаратиш керак эмас. Чунки, расмий ўйинларда барчаси бошқача бўлади”, дейди Абрамов.

Абдухолиқов:

- Асосий баҳслардан олдин охирги ўйинимиз эди. Шу рухда давом этишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, хатоларимиз кўп, барибир хатосиз бўлмайди. Улар устида ишлаймиз ва хатоларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Халқимизнинг дуоси, қўллаб-қувватлаши билан ИншАллоҳ ёруғ юз билан қайтиб борамиз деб ўйлайман. Энди бир хил юқори темпда ўйнаш қийинроқ менимча, тўпни йўқотмаган ҳолда ақллироқ ўйнашимиз керак. Қанча кучимизни сақлаб, беҳудага сарфламасак, ўшандагина ижобий натижага эришамиз.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика