RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  11 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Абдухолиқовнинг кетиши, Нестеровнинг қайтиши ва легионерлар ҳақида - Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани Новости

Абдухолиқовнинг кетиши, Нестеровнинг қайтиши ва легионерлар ҳақида - Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани

“Бухоро”га қарши учрашувдан кейин “Локомотив” бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

-    Ҳайрли кеч! Бугун икки жамоа иштирокида қизиқарли ўйин бўлди. Ҳам ҳимоявий, ҳам ҳужумкор тактикавий ўйинни кўрдик. Ҳар доим ҳам ҳужум қилаётган жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатаётган жамоадан устунлик қилиши қийин бўлмоқда. Кетма-кет дуранг натижалардан кейин йигитлар характер кўрсата олганидан миннатдорман. Бугун футболчилар майдонга чиқиб, “Локомотив” олдин ҳам ҳозир ҳам ва кейин ҳам бўлишини кўрсатиб қўйишди. Улар ғалабага эриша олишларини, мухлисларни хурсанд қила олишларини исботлай олишди. Иккинчи бўлимда биз иккинчи даврадаги барча ўйинлардан кўра кўпроқ вазиятлар ярата олдик. Қайд этиш керак, бугун “Локомотив” таркибида икки нафар ёш йигитлар ўйнади. 2000 йилда туғилган йигитларнинг катта имконияти бор ва энди ушбу футболчилар ўз устида ишлаб, олдинга ҳаракат қилишлари керак.

-    Игнатий Нестеровни кейинги ўйинларда ҳам асосий таркибда кўрамизми?

-    Нестеров етакчи. Унинг қайтишини кутаётгандик. Бугун унинг қайтиши боис, ўйинни қуриш ҳам осон бўлди. У ҳам термада ҳам клубда ҳам керакли инсон. У ўз жамоадошларини ортидан эргаштириб, ўйинни ташкилотчилигида катта ҳисса қўша олади.

-    Бугун ўйинда ҳужумларни якунлайдиган футболчи топилмаяпти. Тимурхўжа Абдухолиқовни сотиб юбориш хато бўлмадимикин?

-    Ҳақиқатдан ҳам, Тимурхўжа биз учун катта йўқотиш. Бироқ унинг трансферида бизнинг алоқамиз йўқ. Бу ерда футболчининг оилавий сабабларга кўра ҳам клуб музокаралар олиб борди.  Энди биз бошқа футболчиларга имкон беряпмиз. Иброҳим Ғанихонов ўтган турда “Қизилқум” дарвозасига гол уришга эришди. Шунингдек, бугун иккинчи бўлимда ҳам ўзини кўрсата олди. Бизда яхши ёшлар кўп. Уларни сайқаллаб, келгусида асосий жамоа учун тайёрлаш ниятимиз бор. 

-    Жамоа таркибидаги легионерлар ўзини оқламаётгандек. Агарда келаси йили жамоа ОЧЛда қатнашадиган бўлса, сифатли легионерлар олиб келинадими?

-    Тўғри савол. Ўзбекистонга олиб келинаётган футболчилар айрим критерияларга мос тушиши керак. Аввало, у бизнинг футболчилардан кучли бўлиши керак. Ҳозирда бизнинг таркибимизда бўлаётган легоинерларнинг савияси ҳам ёмон эмас. Айни дамда биз бошқачароқ ўйин услубини танладик. Шу боисдан майдонга тушаётган легионерлар ўйинни кучайтира олиши лозим. Улар сифатли бўлиши керак. Мавсум якунланганидан кейин бошқа футболчилар олиб келамиз ва “Локомотив”ни кучайтирамиз.

Рейтинг: -84   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика