RU

Последние новости

12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  2 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  12 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  8 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  13 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1

Абдусамад Дўрмонов “Нефтчи”га қайтди Новости

Абдусамад Дўрмонов “Нефтчи”га қайтди

Фарғоналиклар ҳам маълум муддатли таътилдан сўнг яна ўз қароргоҳида йиғилмоқда.

Клубга оид энг сўнгги янгилик деб эса Абдусамад Дўрмоновни яна “Нефтчи”га қайтганини айтиш лозим. Мухлисларга яхши маълумки, Дўрмоновларнинг тўнғичи “Нефтчи” учун бегона эмас. Сабаби футболчилик даврида энг ёрқин дамларини айнан Фарғона клубида ўтказиб, кейинчалик ҳам ушбу жамоа мураббийлар штабида самарали иш олиб борган Дўрмоновни маҳаллий ишқибозлар доимо қадрлайди.

Илгари “Нефтчи” ёшлар жамоасини бошқарган кезларида фақат медаллар учун курашиб, асосий таркибга муносиб кадрларни етиштириб берган Абдусамад Дўрмоновни ҳеч иккиланмасдан бемалол ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган мураббийлар қаторига қўшиш мумкин. Шу боис бўлса керак, раҳбарият яна ушбу мутахассисни жамоага қайтаришга қарор қилди. Келаси йил Дўрмонов асосий жамоада Андрей Фёдоровга ёрдам беради ёки ёшлар жамоаси бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин. Ҳозирча бу борада аниқ тўхтамга келинмади.

Бош мураббий Андрей Витальевич Москвадан қайтиб келгач, ушбу масалага ойдинлик киритилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз Дўрмоновнинг бунгача сўнгги жамоаси биринчи лига қатнашчиси “Ёзёвон-Лочинлари” эди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика