RU

Последние новости

19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:22Суперлига. ОКМК – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  2 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  2 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  4 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  13

Абдусамад Дўрмонов: "Ифтихор"нинг вазифаси ПРО-Лигада совринли ўринларга эга чиқиш" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Ифтихор"нинг вазифаси ПРО-Лигада совринли ўринларга эга чиқиш"

“Ифтихор” - “Локомотив БФК” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Бугунги қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз.  Бугунги қийин ўтган учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Раҳмат табрик учун! Бизда ҳозир қийин тақвим, ҳар тўрт кунда учрашув ўтказяпмиз,  лекин бу футболчиларга жисмоний жиҳатдан қийинчилик берса, руҳий томондан мунтазам футбол ҳавоси билан яшаш уларга қўшимча иштиёқ беради. Футболчиларни ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашган холда тайёрлаш керак. Жамоамиз ПРО-Лига дебютанти ҳисобланади, таркибимиз янги йиғилган, жамоа футболчилари бир-бирларини тўлиқ тушуниб олишлари учун бир оз вақт керак. Бизни ютуғимиз жамоамизда тажрибали футболчилар борлиги деб ўйлайман, чунки уларнинг тажрибаси бизга ҳозирги кунда жуда зарур. Биз футболчиларга бошида айтдик, ҳар бир ўйин бугунги ўйин каби қийин бўлади, чунки футболимизга бугунги кунда янгича ёндашув кириб келди, кўриб турибсизлар,  бу йилги чемпионатларимиз кескин курашларга бой бўлмоқда. Бизнинг клубга катта вазифа қўйилган. Ўйинлар ҳар бўлади, лекин биз ҳар бир учрашувга ғалаба учун чиқишимиз керак.          

- Жамоа олдига жиддий вазифалар қўйилганлигини айтиб ўтдингиз, шундай бўлса келажакда мухлислар “Ифтихор” клубидан  яна нималарни кутишлари мумкин?    
- “Ифтихор” - янги жамоа, биласизлар клубимиз Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигига олинган. Бизнинг вазифамиз ПРО-Лигада совринли ўринларга эга чиқиш, жамоани секин-секин кучайтириб борган холда Суперлигага олиб чиқиш, албатта бунинг учун бир оз вақт зарур бўлади. Биз футболчилармизга доим айтамиз, қанчалик яхши ўйин кўрсатсак, мухлисларимизни ишончига кириб борамиз, бунинг натижасида клубимиз янада ривожланади, асосийси биз кўзлаган мақсадларимизга эришамиз.                

- Кейинги пайтларда “Ифтихор” жамоасини тажрибали футболчилар Мансур Саидов ва Шерзод Ҳакимовлар тарк этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Шу масалага ойдинлик киритиб ўтсангиз...
- Йўқ, ҳозирча бу номаълум масала. Тўғри, улар ҳозир ростдан ҳам жамоамизда йўқ, улар вақтинча дам олишмоқда. Биз мавсум бошида уларни тажрибаси асқотишини билган ҳолда жамоага таклиф қилгандик, улар бизга ҳали ҳам керак. Лекин аввал улар билан бу борада гаплашиб олишимиз керак, гаплашиб кўрганимиздан кейин масалага ойдинлик киритиш мумкин.

Бекзод Толибов суҳбатлашди


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика