RU

Последние новости

14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  0 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  0 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  3 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  8 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0

Абдусамад Дўрмонов: “Бу йил олий лигага тўғридан-тўғри “Обод” чиқса керак” Новости

Абдусамад Дўрмонов: “Бу йил олий лигага тўғридан-тўғри “Обод” чиқса керак”

Биринчи лига ўйинларининг ҳам поёнига етишига иккита тур ўйинлари қолди. Аниқроғи 7 ноябрь куни барча масалага ойдинлик киритилади.

Мухлисларга яхши маълумки бу йил 1-ўринни эгаллаган жамоа тўғридан-тўғри элитага йўл олади. 2-ўрин соҳиби эса регламентга кўра олий лиганинг 15-ўриндаги жамоаси билан плей-офф баҳсида майдонга тушади. Айни дамда биринчи лиганинг иккита клуби 1-ўрин учун жиддий курашмоқда. “Оқ-тепа” ва “Обод” ўртасидаги очколар фарқи 1тани ташкил этмоқда. Хўш, 1-ўринга бўлган имконият кимда юқорироқ? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида ўз вақтида биринчи лигада фаолият юритган Абдусамад Дўрмонов билан суҳбатлашдик.

- Абдусамад ака, биринчи лига ўйинлари ҳам ҳадемай поёнига етади. Нима деб ўйлайсиз, 1-ўрин қайси жамоага насиб этаркин?
- Аввало биринчи лигада ҳам ҳудди олий лигадаги каби интрига авж олгани ижобий хол эканлигини таъкидлаб ўтган бўлардим. Ҳақиқатдан ҳам 1-ўрин эгаси катта эхтимол билан сўнгги турда аниқ бўлади. “Оқ-тепа” ва “Обод” ўзи иштирок этаётган чемпионатнинг ҳақиқий топ клубларидир. Шароит ва таркиб жиҳатдан улар бошқалардан бир поғона устундир. Саволингизнинг асосий қисмига келадиган бўлсак, менимча “Обод” бу йил олий лигага тўғридан-тўғри йўл олса керак. Унинг қолган икки рақиби бу – “Хотира-79” билан “Косонсой”дир. “Оқ-тепа” эса “Машъал-2”ни қабул қилиб, сўнгра “Хоразм” майдонига сафар уюштиради. Урганчликлар ҳам яхши жамоа. Улар ҳам бежизга 4-ўринда бораётганини исботлаш учун сўнгги турда жиддий қаршилик кўрсатади деб ўйлайман. Яна ким билади дейсиз. Бу – футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Пойтахтнинг ушбу икки клубини жорий мавсум кузатдингизми? Ўйин борасида улар қандай?
- Йўқ, унчалик кўп ҳам кузатиш имкони бўлмади. “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини бошқараётганимда ўз майдонимизда “Оқ-тепа” билан ўйинда кўргандим бу жамоани. “Обод” билан эса қишда синов-назорат баҳсида майдонга тушгандик. Ўшандаёқ билгандим уларнинг жамоавий ўйини яхши шаклланганлигини.

- Агарда “Оқ-тепа” сиз айтгандек 2-ўринни эгалласа улар кейин олий лиганинг 15-ўриндаги жамоаси билан плей-офф баҳсида иштирок этади. Бу борада уларнинг имконияти қандай деб ўйлайсиз?
- Элита билан биринчи лиганинг фарқи бор. Тўғри, “Оқ-тепа” таркибида ҳам илгари бир неча йил олий лигада ўйнаган йигитлар жамланишган. Аммо бугунги кунда олий лига клублари барибир кучлироқ.

- Умуман олганда бу йилги биринчи лига чемпионати ҳақида фикрингиз қандай?
- Бу ерда ҳам 4та клуб жиддий курашмоқда. Юқорида номлари келтириб ўтилган Тошкент клубларидан ташқари “УзДонгЖу”, “Хоразм” ва “НБУ-Осиё” ҳам яхши жамоалардир. Шунингдек “Зомин” ҳам. “Банкирлар”нинг олдига элитага чиқиш вазифаси қўйилмаган бўлсада, улар доим етакчиларга жиддий қаршилик кўрсатиб келади. Қолган клубларнинг савияси деярли бир хил дейиш мумкин.

- Собиқ жамоангиз “Ёзёвон-Лочинлари”нинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Деярли йўқ. Биргина “Машъал-2”га қаши ўтказган баҳсига бориб кўриб келдим. Жамоа дебютант саналади. Йигитлар иккинчи босқичда янада ўсишга эришди деб ўйлайман. Биринчи мавсумидаёқ 8-ўринни эгаллаш менимча ёмон натижа бўлмаса керак. Мавсум бошида бир қатор муаммолар юзага келганди. Эндиликда эса ҳаммаси изига тушиб бораётир. Нима бўлганда ҳам бу жамоага омад тилайман.

- Айни дам ўзингиз қандай юмушлар билан бандсиз?
- Уйдаман. Дам оляпман. Яширишни кераги йўқ, таклифлар бўлишини кутяпман. Қайсидир жамоа хизматимга эхтиёж сезса, ёрдам беришга тайёрман. Мураббийнинг қисмати шу эканда, бугун кимгадир кераксан, эртага эса аксинча.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика