RU

Последние новости

16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  0 15:41ФИНАЛгача...  4 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  1 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3

Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди Новости

Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди

Бир неча кунлардан сўнг Қатар майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида Малайзия, Қувайт ва Ветнам жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА Президенти Абдусалом Азизов ушбу муҳим турнир олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Ўзбек футболи раҳбари ёшларимиз олдида турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирар экан, мусобақада жамоамизга шахсан Президентимиз ҳам катта қизиқиш билан мухлислик қилаётганини айтиб ўтди. Ўзбек футболи тарихида илк бора Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун халқимизга байрам ва хурсандчилик тақдим этиш имконияти мавжудлиги, бу борада жамоанинг потенциали етарли эканлиги айтилди. Энг муҳими — жамоада ғалаба руҳи борлиги ҳамда жанговар таркиб йиғилгани қайд этилди. 

Жамоа бирдам бўлиб, интизомли ўйин кўрсатган ҳолда юрт обрўсини муносиб ҳимоя қилиши кераклигини таъкидланди. 

Ўз ўрнда жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маълумотлар эшиттирилди. ЎФА Президенти футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

+2   
06 апр 04:34:35
МЮ
Легионерлар масаласи нима бу́лди хабар борми
+2   
06 апр 01:11:19
Азим Исмаилов
Агар натижа коникарсиз булса хаммангни .......ман- ААзизов
+2   
06 апр 00:27:22
Shahzod Saidov
Olg'a O'zbekiston biz sizlarga ishonamiz yurtimizga yorug' yuz bilan kelinglar sizlar uchun duodamiz
+1   
06 апр 11:27:24
Rasul M
Uchrashishsa Ortiqcha bosim deysizlar Uchrashishmasa Xech qanaqa qollab quvvatlash yoq deysizlar..Uzbekiston U-23Ga Osiyo kubogida omad Chin dildan qollab quvvatlap muxlislik qilamiz
+1   
06 апр 05:00:49
Sheraliokasi
Bu ortiqcha bosim.....
   
06 апр 14:30:05
Ўзбек футболининг муҳлиси
Шу бизани питболчилар энг асосий турнирларда панд бериб қўйишади, лекин унчалик аҳамиятсиз турнирларда соврин ютишади(2018, 2023). Ишқилиб, бу сафаргиси олдингисига ўҳшамасин.
   
06 апр 14:08:16
Туйгун
Кийин таркибдаги юлдузчалар билан бирор натижа килиб булмайди буегига хакамлар хеч качон Олимпик жамоасига ёрдам килгандек ердам килмайди кискаси хакикий футбол уйналади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика