RU

Последние новости

01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  0 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  0 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  0 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  0 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  2 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  4 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  14 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  2 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  10 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  20 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2

Абдураҳмон Юмангулов ва Ихтиёр Каримов "Шўртан"да иш бошлашди Новости

Абдураҳмон Юмангулов ва Ихтиёр Каримов "Шўртан"да иш бошлашди

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А”гуруҳида иштирок этиб келаётган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бошқарувида юз берган ўзгаришлар тўғрисида яқинда хабар берилган эди.

Жумладан, клуб бош менежерлигига Ш.Ярулин тайинланган бўлса, “Оқ бўрилар” бош мураббийлигини А.Алиқулов қўлга олди. Шамил Ярулин аёллар футболида мамлакатимизнинг номдор клубларидан бири “Севинч” (Қарши) ҳамда “Насаф” жамоалари бошқарувида самарали меҳнат қилиб танилган бўлса, Асрор Алиқуловга ҳам ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Биргина ўтган мавсумда “Машъал” жамоаси унинг бошқарувида яна Суперлигага йўл олгани кўп нарсадан далолат бериб турибди.

Мавзуни давом эттирган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг миллионлар ўйинини янада ривожлантириш тўғрисидаги қарорлари асосида Ғузорда ҳам болалар футбол Академияси ўз фаолиятини бошлади. Ушбу футбол масканига тажрибали мутахассисларни ишга таклиф этиш борасида ҳам жиддий ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Ўз даврининг таниқли футболчилари, кейинчалик шу соҳада мураббий ва мутахассис бўлиб иш олиб борган Абдураҳмон Юмангулов директор, Ихтиер Каримов эса унинг ёрдамчиси вазифасига тайинланишди.

А.Юмангулов мустақиллик даврининг дастлабки йилларида “Машъал” (Муборак) сафида Қашқадарё футболини мамлакатимиз Олий лигасига кўтарилишида катта ҳисса қўшганлиги билан мухлислар эътиборига тушган.


И.Каримов Ғузор футболининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Шўртан” таркибида, аввал футболчи кейин эса мураббий, бош мураббий лавозимларида муносиб фаолият кўрсатган. Нафақат ғузорлик, балки қашқадарёлик ва қолаверса, Республикамизнинг кўп минг сонли мухлислари яхши билишадики, 2017 йилги футбол мавсумининг биринчи даврасида Ихтиер Каримов бош мураббийлигидаги “Оқ бўрилар” кетма-кет пойтахтнинг тўртта - “Локомотив” (2:0), “Пахтакор” (3:0), “Бунёдкор” (1:0) ва “Обод” (2:0) каби жамоаларини мағлуб этишга муваффақ бўлган.

Ўз навбатида биз ҳар икки мутахассисга масъулиятли вазифаларида муваффақиятли фаолият олиб боришларини тилаб қоламиз.


“Шўртан” матбуот хизмати бўлими

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика