RU

Последние новости

08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  0 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  15 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  9 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси Новости

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"даги илк кунида клуб медиасига интервью берди.

- Қодир, "Манчестер Сити"га хуш келибсиз. Эндиликда бизнинг футболчилардан бири бўлиш қандай экан?

- Бу жамоага қўшилганимдан жуда хурсандман. "Манчестер Сити" дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири, бу ерга соврин ютиш учун келдим.

- Айни дамда "Сити"га ўтиш сиз учун тўғри қадамлигига нима ишонтирди?

- "Манчестер Сити" энг йирик жамоалардан бири. Гвардиола - жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан. Шу сабаб келдим.

- Фаолиятингиз йўли ҳақида айтиб бера оласизми?

- Болаликдаги биринчи жамоам "ТошКуч" бўлган. У ердан "Бунёдкор" академиясига ўтганман. Академиядан сўнг профессионал футболдаги илк клубим Беларусь жамоаси бўлган. 18 ёшимда у ердан Францияга, бугун эса "Манчестер Сити"га ўтдим.

- Нега 45 рақамни танладингиз? Олдин ҳам ушбу рақамда ўйнагансиз, у сиз учун ўзгача аҳамият касб этадими?

- Профессионал футболни Беларусда 45 рақам остида бошлаганман. Шу сабабли бу рақамни олдим.

- Сиз тез ўсишга муваффақ бўлдингиз. Хабарларда кўплаб жамоалар сизга қизиқиш билдирганини ёзишди. Шунча жамоалар турганда, нега айнан "Сити"ни танладингиз?

- Олдинроқ айтдим, энг яхши жамоа, энг яхши мураббий, энг яхши чемпионат.

- Ўтган йили ёки ундан олдин "Манчестер Сити" ўйинларини кўришга имконингиз бўлганми? Нима деб ўйлайсиз, қандай футбол намойиш этамиз?

- Ўйини зўр, бошқача, ҳамманикига ўхшамайди.

- Пеп Гвардиола қўл остида ишлаш сиз учун қанчалик муҳим? Бу "Сити"ни танлашда асосий ролни ўйнадими?


- Чунки доимо энг яхшисини танлаганман. Мен яхшилар билан ишлаш учун келдим.

- Янги мамлакат, янги лига... Ҳаётингиздаги янги чақирувлар сизни ҳаяжонлантиряптими? Чунки жуда ёшсиз, 20 ёшдасиз.

- Мен ҳар доим қийинчилик билан келганман. Ҳеч нарсада тўхташ йўқ.

- Сиз Премьер-лига тарихидаги биринчи ўзбек футболчиси бўласиз. Бу сиз ва оилангиз учун жуда фахрли онлар бўлса керак. Уйингиздагиларнинг реакцияси қандай бўлди?

- Бу нафақат мен учун, балки бутун Ўзбекистон учун (катта муваффақият). Мен Англия Премьер-лигасидаги биринчи ўзбекман. Бу ҳали бошланиши, ўзбеклар кўп келишади...

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч қачон жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Бироқ 2026 йилдаги мундиалда иштирок этишга яқин турибсиз. Бизга мамлакатингиздаги футбол ва у қандай ўсаётгани ҳақида қисқача гапириб бера оласизми?

- Ўзбекистонда футболга эътибор жуда катта. Шу сабаб ҳамма мундиалда иштирок этишимизга ишонишмоқда. Бир қадам қолди...

- Отангиз ҳам профессионал футболчи бўлган. У сизнинг фаолиятингизга қанчалик таъсир кўрсатган?

- Дадамнинг футбол ўйнашини кўриб, менда ҳам қизиқиш пайдо бўлган. Борганман... Ҳозирги даражамга етишимга дадамнинг ҳиссаси катта. Ҳар бир ўйин ва машғулотдан сўнг хатоларни муҳокама қиламиз.

- Сўнгги савол. "Сити" футболчиси ва Абдуқодир Ҳусанов сифатида бу мавсумдаги мақсадларингиз қандай?

- Бу ерга ўсиш ва соврин ютиш учун келдим.


Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика