RU

Последние новости

08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  16 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  7 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  6 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  12 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  5 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  17

"Энергетик-БГУ" бош мураббийи: "Абдуқодир Ҳусанов — олмос" Новости

"Энергетик-БГУ" бош мураббийи: "Абдуқодир Ҳусанов — олмос"

"Энергетик-БГУ" бош мураббийи Павел Роднёнок интервью football.by сайтига интервью берди.

- Ҳусановнинг қандай ўйин намойиш этаётганини барча гувоҳи бўлиб турибди. Кўриниб турибдики, яхши ўйнамоқда. Унинг айнан қайси фазилатлари лиганинг номдор марказий ҳимоячисига айлантирди?

- Унинг потенциал имкониятлари ниҳоятда юқори. Ўйлашимча, биз унинг тахминан 50 фоиз қиррасини очиб бера олдик. У Европа даражасидаги ўйинчи ва жисмоний жиҳатдан ўсишга эришди. Шунингдек, у портлайдиган даражадаги тезликка эга. Ҳусанов майдондаги содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисани олдиндан ҳис қила олади — бу унинг энг юқори даражаси. Бундан ташқари, у ақл билан курашга киришади. Унда метин характер мужассам. Дарвозани голдан сақлаш учун очиқ қолган нуқтани беркитишгача боради. Руҳан бардошли йигитча. У диққатини футболга қаратган — бу унинг аниқ мақсад сари ҳаракатдаги йўли. Абдуқодир ҳормас-толмас йигит. Биз ҳимоячи бажарадиган ишни таркибий қисмларга йўналтирадиган катта ҳажмдаги индивидуал ҳаракатларни амалга ошира олдик. Мен Ҳусанов билан икки йил ишлаганим учун уни Беларусь чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси деб айта оламан.

- Бу фазилатларнинг барчаси 19 ёшли йигитчада мужассам эканлиги ажабланарли эмасми?

- Сизнингча, у ёшига нисбатан ривожланиб кетганга ўхшайди. Эслатиб ўтаман, Абдуқодир 2021 йил бутун мавсум давомида "Энергетик" билан шунчаки машғулотда иштирок этди, чунки у ҳали 18 га ҳам тўлмаганди ва чемпионатда иштирок эта олмасди. Унда фақат хоҳиш ва саломатлик, яъни она табиат томонидан нима берилган ва отасидан қандай қобилият ўтган бўлса, барчаси мавжуд эди. Қолган барчаси — техник, тактик билимлар ва бошқа жиҳатларни биз орқали ўзлаштирди.

- Яъни унинг истеъдод нишоналарини ривожлантириш талаб этиларди...

- Худди шундай. Биз ҳамиша футболчиларнинг салоҳиятини бошиданоқ текширамиз. Такрор айтаман, Абдуқодирдаги истеъдод поёнсиз. Ҳусановнинг қандай даражада бўлиши мураббийлар штабининг унга нисбатан қандай муносабатда бўлишига боғлиқ. 

- У илк машғулотидаёқ унутилмас таассурот қолдиргани ростми?

- Ҳа, барчаси яққол аён бўлганди. Ўша йиғинда ҳимоячилар билан ишладим. Бизда аниқликка асосланган машқлар бор эди. У дарҳол мени саволларга кўмиб ташлади. Улар чуқур мулоҳазали ва аниқ эди. Сездимки, у ҳимоячи ҳаракатларининг тафсилотини англамоқчи. "Нега бу ерга югуришим керак? Нега бу ерга очилишим керак? Нега бу нуқтага чиқишим керак?" Саволлар талай эди, уларни тушунтириш эса собитқадамликка қаратилганди.

- Машғулот жараёнидаги қийинчиликларга қандай бардош берди?

- Матонат билан. У билан ишлаш ёқимли.

- Ҳусановда асосий функционалликдан ташқари жарима зарбалари ҳам ноодатий...

- Дарҳақиқат, у зарбаларни яхши етказиб бериш қобилиятига эга. Умуман олганда, у ўз ватанида таянч ярим ҳимоячиси сифатида тўп тепганини айтиш жоиз. Биз уни марказий ҳимояда муносиб кўрдик. Мана, охир-оқибат нима бўлганини кўриб турибсиз.

- Футболчи баҳорда ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатига жўнаб кетди. Ушбу турнирлардан қандай қайтди?

- Чарчаган ҳолда қайтди. Биринчидан, жуда кучли психологик стресс мавжуд эди. Шу боис, унинг тикланиши учун икки ҳафта керак бўлди.

- У ҳозирги ва собиқ ҳимоячилардан кимни эслатади?

- Ҳеч кимни. Унинг ўзига хос ўйин услуби бор. У ноёб ўйинчи. Шу боис мен унга ўхшашини топа олмаяпман. Унда барча юқори даражадаги фазилатлар мужассам. Ҳусанов ҳеч кимга ўхшамайди.

- "Ланс" варианти қандай пайдо бўлди?

- Бу ҳақда билмайман. Балки ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бунга туртки бўлгандир. Бир нарсани аниқ айта оламан: йил давомида клублардан қўнғироқлар бўлди. Европа, Осиё, Россиядан алоқага чиқиб, "Ҳимоячи ҳақида маълумот беринг" дейишди.

- Ҳусанов Умаров сингари қувноқ характерга эгами ёки Яхшибоев ва Абдихолиқов каби камтаринми?

- У Бобир каби камтарин ва жуда тарбияли. Ота-онасига раҳмат.

- Яқинда Рамазон ойи эди. Ҳусанов рўза тутдими?

- Ҳа. У рўзага амал қилади. Албатта, унга қийин бўлди — буни кўрдим. Аммо метин характери ва қатъиятлиги туфайли буни уддалади.

- Тил борасида муаммо борми? Бу Ўзбекистондаги кекса авлодга қараганда ёшлар орасида кўпроқ учрайди.

- Аввалига шундай эди. Ҳозир эса ҳаммаси жойида. У Рус тилида яхши гапиради ва тушунади.

- Унинг "Ланс" билан эҳтимолий шартномаси "Энергетик" мураббийлар штабининг моҳирона иш фаолияти тасдиғи дейишимиз мумкинми?

- Биз унинг салоҳиятини юзага чиқаришга ёрдам бердик. Агарда Абдуқодир "Энергетик" футболчиси бўлмаганида, эҳтимол, ҳозиргидек ёрқин ўйинчига айланмаган бўларди. Мураббийлар штаби эса ўз зиммасидаги вазифани бажарди. Унинг юқори даражадаги футболчи эканлиги бошиданоқ маълум эди. Ҳусанов — барча қирраси кашф этилмаган олмос. Биз фақат унга ишлов беришиз керак эди.

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика