Абдуқодир Ҳусанов - жаҳоннинг келажаги порлоқ 200 нафар футболчисидан бири
02 мая 2023 10:31
Новости
Абдуқодир Ҳусанов - жаҳоннинг келажаги порлоқ 200 нафар футболчисидан бири
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) жаҳонинг келажаги энг порлоқ бўлган 200 нафар футболчилар рўйхатини тузди.
Қувонарлиси ушбу рўйхатдан "Энергетик-БГУ" клуби ҳимоячиси, 2004 йилда туғилган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди.
Ушбу рейтинг ҳақида маълумот берамиз: У ўйинчилар иштирок этган ўйинлар асосида ҳисобланади. Охирги 365 кун ичида ўйнаган дақиқалар сони, шунингдек, уларнинг жамоадошлари ва рақиблари билан солиштирганда майдондаги кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
Абдуқодир Ҳусанов фақат марказий ҳимоячилар орасида дунёнинг энг иқтидорли 20 нафар футболчидан бири сифатида қайд этилди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии