RU

Последние новости

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  0 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  47 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  40 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас" Новости

Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Бугунги ўйин яхши эмоциялар билан эсда қолди. Ўйин қийин ўтди, сабаби мағлубиятдан кейин шундай жараён бўлишини билардик. Энг муҳими, охиригача курашдик. Менимча, ғалабага ҳақли ўйин намойиш этдик. 

- Бугун ўйин давомида "Бунёдкор"да эҳтиёткорлик ҳаддан ортиқ кузатилди. Бунга сабаб нима?

- Бу охирги ўйин билан боғлиқ деб ўйлайман. Оддий ввазиятларда хатоларга йўл қўйгандик. Хато устида ишлаш деганда, уларни такрорламасак назарда тутилади. Ўйлашимча, рақиб жамоа ўйини бизнинг кутиш асносида қурилганди. Хато қилсак, қарши ҳужум ташкиллаштиришга уринишди. Уларга имконият бермаслик учун эҳтиёткор ўйин намойиш этишга мажбур бўлдик. 

- "Бухоро"ни "Бунёдкор" учун қулай рақиб дейишимиз мумкинми? Сабаби, Суперлигадаги икки ўйинда, қолаверса, кубок беллашувида "қалдирғочлар"нинг қўли баланд келди?

- Суперлигада ҳеч қайси жамоа бир-бирига қулай рақиб ҳисобланмайди, сабаби пешқадамлар оддий ўйинларда очко йўқотишмоқда. Охирги ўриндаги жамоалар юқори ўриндагилардан очко тортиб олишмоқда. "Бухоро" билан ўйинларимизни қарайдиган бўлса, икки ўйинда охирги дақиқаларда урилган голлар эвазига ғалаба қозондик. 3:0, 4:0 ҳисобларида ютқазган жамоани осон рақиб дейиш мумкиндир, "Бухоро"га нисбатан бу таърифни ишлатиб бўлмайди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика