RU

Последние новости

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Абдумалик Тошпўлатов: “Омадимиз келмагани туфайли рақибга имкониятни бой бердик” Новости

Абдумалик Тошпўлатов: “Омадимиз келмагани туфайли рақибга имкониятни бой бердик”

Про-лиганинг 19-турида “Янгиер” ўз майдонида “Хоразм”га қарши майдонга тушди ҳамда 2:1 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Мазкур учрашувдан сўнг янгиерликлар сардори Абдумалик Тошпўлатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун ўйин жуда қизиқарли бўлди, - дея сўз бошлади Тошпўлатов. Шу ўринда “Хоразм” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин давомида бизда голли вазиятлар юзага келди. Бироқ омадимиз келмади. “Хоразм” эса қарши ҳужумларда яхши ўйнади ва имкониятларидан тўғри фойдаланиб, дарвозамизни икки маротаа ишғол қилди. Омадимиз келмагани туфайли бугун биз ютқазиб қўйдик.

- “Янгиер” барқарор ўйин намойиш қила олмаётганига нималар сабаб бўлмоқда?
- Таркибимизда ўзгаришлар юзага келди. Бу эса ўйин услубимизни ўзгаришига сабаб бўлди. Шу жиҳатлардан ўйин услубимизда пасайишлар кузатилмоқда.

- Мавсум бошланиши арафасида клуб олдига қандай вазифалар қўйилган эди? Эндиликдаги вазифалар нималардан иборат?
- Раҳбарият мавсум бошланиши арафасида Суперлигага йўлланма олиш вазифасини юклатганди. Мураббийлар ва футболчилар алмашинуви туфайли кўплаб очколарни бой бердик. Эндиликда эса имкон қадар ўз ўрнимизда қолиш учун курашмоқдамиз.

- Клубда ишлаб кетган мутахассислар хусусида нималарни айта оласиз?
- Ким ишлаган бўлса ҳам жамоага нимадир олиб киришга ҳаракат қилди. Шу ўринда мен Илдар Сакаев борасида гапирсам. У жамоамизга анча фойдаси тегди. Кучли мутахассис. Бу инсонга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусидаги фаолиятига омад тилаб қоламан!

- Шартномангиз қачон якунига етади? Бошқа клублардан таклифлар бўлябдими?
- “Янгиер” билан шартномам шу йилнинг декабрь ойида якунланади. Олдимда бир нечта клублардан таклифлар бор. Ҳозирча бу қайси жамоалар эканлигини айта олмайман. Мавсумни якунлаб олаверайликчи, қолганини вақт кўрсатади.

- Бугунги кунда “Янгиер”нинг молиявий ҳолати қандай?
- Ўртача. Раҳбарият ютган ўйинларимиз учун мукофат пулларини бериб келмоқда. Маошларимиз бўйича секин-аста берилмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика