RU

Последние новости

14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  9 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  4 13:39"Манчестер Сити" 135 млн фунт сарфлаганидан кейин ҳам яна бир футболчи сотиб олмоқчи  8 13:15Элдор Шомуродов жамоасига "Аякс"дан ҳимоячи келди  1 12:51МЮ "Арсенал" ҳимоячиси билан шартнома тузмоқчи  0 12:28ФИФА собиқ рефериси Қирғиз Республикаси футзал ассоциациясининг президентига айланди  0 12:08"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат  14 11:50Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда"  3 11:22"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби  20 10:51"Эвертон" янги стадионини эълон қилди  11 10:15Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"  2 09:40Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   48 09:15"Қизилқум"га украиналик ҳужумчи келмоқда  1 08:45"Андижон" собиқ футболчисини ортга қайтарди  3 08:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Кападзе қўл остидаги илк машғулотини ўтказди  23

Абдумалик Ҳакимов: “Жамоамнинг иштирокидан кўнглим тўлди” Новости

Абдумалик Ҳакимов: “Жамоамнинг иштирокидан кўнглим тўлди”

Маълум муддатлик танаффусдан сўнг яна биринчи лигага қайтган “Цементчи” жамоаси янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.
Бош мураббий Абдумалик Ҳакимов илгари айнан ушбу клубда футболчи сифатида ўйнаган. Бундан ташқари қувасойлик мураббий, жамоани яна қайта шаклланишида катта ҳисса қўшди.

Фарғона ҳоким кубогида иштирок этган мазкур жамоа турнирда 3-ўринни эгаллади. Ўйиндан сўнг Ҳакимов билан суҳбатлашдик.

- Биласизми илгари Фарғона ҳоким кубоги турнирида футболчи сифатида иштирок этганман. Мана эндиликда мураббий сифатида қатнашдим – дея гап бошлади Абдумалик Ҳакимов. – Биз ўйнаган даврда турнирнинг мавқеи юқори бўлган. Чунки “Навбаҳор” ва “Андижон” асосий таркиби билан иштирок этган. Мухлислар учун ҳам қизиқарли эди. Лекин бу йилги мусобақани паст савияда ўтди демоқчи эмасман.

- Жамоангиз ўрин олган гуруҳдаги ўйинлар ҳақида фикрингиз қандай?
- Ростини айтсам, “В” гуруҳида рақобат кучли бўлмади. Рақибларимизни хурмат қилган холда шуни айтишим мумкинки, “Қўқон-1912-1” билан “Цементчи” гуруҳдаги бошқа клублардан яққол кучли эди. “А” гуруҳида нисбатан жиддий кураш кечди. “Навбаҳор-2” жамоасини ўйинини кўрмаган бўлсамда, кўпчилик бу клуб ҳақида ижобий фикр билдирди. Қолаверса АОЗК жамоаси ҳам чакки эмас. Улар билан илгари синов-назорат ўйинини ўтказганмиз. Шунингдек биринчи лига иштирокчиси “Ёзёвон-лочинлари” жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.

- “Цементчи”ни финалга чиқа олмаганига нима етишмади деб ҳисоблайсиз?
- Гуруҳимиздаги асосий рақобатчимиз бўлган “Қўқон-1912-1” билан ўйин 1-ўрин эгасини аниқлаб берарди. Табиийки олий лига жамоасига қарши ўйин мураккаб кечди. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб қолишди. Шунга қарамай назаримда қўқонликлар ҳам осонлик ғалаба қозонмади.

- Турнирдаги иштирокинглардан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа, биз учун бу мусобақа керак эди. Кўрикда бўлиб турган ўйинчиларни синовдан ўтказдик. Қолаверса камчиликларимизни ҳам билиб олдик. Ўйинларимизни ўзингиз ҳам кўрдингиз, мухлислар ва мутахассислар ҳам ўйин борасида ижобий фикрларни билдирмоқда. Бу бизга қўшимча куч бағишлаяпти.

- Камчиликлар нима деб ўйлайсиз?
- Ҳар бир ўйиндан кейин йигитлар билан йиғилиш ўтказиб, учрашувни тахлил қилдик. Унда ҳаммани ўзига яраша хатосини кўриб чиқдик ва келгусида уни бартараф этиш учун кўрсатмалар берилди. Ўйнаганки футболчи хато қилади. Тайёргарликни бошлаганимизга 1 ой вақт бўлган эрсада, шу кунгача асосан жисмоний тайёргарлик борасида ишладик. Тўп билан асосан квадрат ўйнаб, югуриш ва шунга ўхшаш юклама бердик. Чемпионатга қадар ҳали олдимизда вақт бор.

- Энди режалар қандай?
- Ҳоким Кубоги турнирида иштирок этдик. Хоҳлардикки, Тошкентда ўтказиладиган ПФЛ Кубогида ҳам қатнашишни. У ерда янада кучлироқ спарринглар билан куч синашиш фойдадан холи бўлмасди. Лекин моддий имкониятларимиздан келиб чиқиб, бу йил биргина Фарғона ҳоким кубоги мусобақасида иштирок этиш билан чекланамиз. Аста-секин келгусида бу борада ижобий томонга ўсиш бўлади деган умиддаман. Кейинги режаларга келадиган бўлсак, Қувасойда иккита стадионимиз бор. Ундан шаҳримизда ташқари сунъий-қопламали майдонлар ҳам мавжуд бўлиб, бемалол фойдаланишимиз мумкин. Футболчиларни овқатланиши учун завод ошхонаси хизматда эканлигини айтиб ўтишни истардим. Насиб қилса яқин кунларда қароргоҳимиз ҳам яна клуб ихтиёрида бўлади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика