RU

Последние новости

22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  1 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  63 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  4 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  15

Абдумалик Ҳакимов, Кочнев ва Тоиров “Сурхон”да, Иномов ва Фарҳод Тожиев кетди Новости

Абдумалик Ҳакимов, Кочнев ва Тоиров “Сурхон”да, Иномов ва Фарҳод Тожиев кетди

ПРО-Лига иштирокчиси Термизнинг “Сурхон” жамоаси 7 июлдан ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборди.

Игорь Шквирин бошқарувидаги жамоа кеча Тошкент вилоятининг Чорвоқ тоғ тизимида йиғилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилиши режалаштирилган. Албатта, мухлисларни таркибда юз бераётган ўзгаришлар қизиқтириши турган гап. Олинган маълумотларга кўра, кеча “Сурхон” сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилган. 

Жумладан Қаҳрамон Маҳамаджонов (“Истиқлол”), Элбек Равшанов (“Нурафшон”), Жамшид Юсупов (“Металлург”), Сергей Прохоров (“Қизилқум”), Сирожиддин Аллаев (“Регар Тадаз”, Тожикистон), Отабек Аҳмаджонов (“Нефтчи”) ҳамда Бобур Фарҳодов (“Хоразм”) каби ўйинчилар айни дамда Шквирин жамоаси йиғинида бўлиб турибди.

Айтишларича “Сурхон” мураббийлар штаби биринчи давра жамоа шарафини ҳимоя қилган Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ва Фарҳод Тожиев билан ҳамкорликни тўхтатган.
Ишқибозлар яхши билишса керак, бош мураббий Дилшод Нуралиев истеъфога чиққач, унинг яқин ёрдамчилари Рифкат Акрамхўжаев, Икром Ибрагимов ва Алексей Рошин ҳам жамоа билан хайрлашганди.

Игорь Шквириннинг ёрдамчилари эса маълум бўлди. Булар – Абдумажид Тоиров, Абдумалик Ҳакимов ва Геннадий Кочневдир. Сурхондарё футболи тарбияланувчиси бўлган Тоиров охирги пайтлар “Пахтакор” академиясида селекция ишлари бўйича мураббийлик қилиб келаётганди. Ҳакимов эса жорий мавсумнинг биринчи қисмида “Нефтчи”да фаолият юритди. Бухоролик Кочнев эса ҳеч бир жамоада кўриниш бермай келаётганди. Эндиликда ушбу мураббийлар “Сурхон”да Игорь Анатольевичга яқиндан ёрдам берадиган бўлди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика