RU

Последние новости

00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  7 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  0 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  6 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  0 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  3 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  22 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  1

Абдуллатиф Ал Ҳуссайни: "Бугунги мағлубиятда бош айбдор менман" Новости

Абдуллатиф Ал Ҳуссайни: "Бугунги мағлубиятда бош айбдор менман"

ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ҳилол" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Абдуллатиф Ал Ҳуссайни иштирок этди.
"Биринчи таймда қўйган вазифамиз ўз дарвозамиздан гол ўтказмалик эди. Асосий эътибор иккинчи бўлимга қаратилганди. Лекин буни уддалай олмадик. Саудия Арабистонида мавсум якунланди. Клуб барча ички мусобақаларда иштирок этди. Шу боис футболчиларнинг жисмоний ҳолатини билган ҳолда асосий урғуни иккинчи бўлимга қаратгандик. Аммо биринчи таймда гол ўтказиб юбордик. Бугунги мағлубиятнинг асосий сабаби шунда деб ўйлайман. "Локомотив"га кейинги босқичда омад тилайман. Ҳаёт тўхтаб қолмайди, кейинги мавсумда биз янада кучли ўйин намойиш этишга уринамиз.

Бизнинг футболчиларимиз терма жамоани ҳисобга олмаганда 5та мусобақада қатнашди. Бундан ташқари деярли барча футболчиларимиз терма жамоаларда ўйнашади. "Локомотив"да эса жисмоний ҳолати топ даражага етиб келди.

Иккинчи бўлим бошида ўтказилган иккинчи гол барчасини барбод қилиб юборди. Ўйин якунида битта гол урдик. Иккинчи голни уришга уриндик, аммо вазиятлар яратилмади ва "Локомотив" кейинги босқичга йўл олди.

Бугунги мағлубиятда бош айбдор менман. Сабаби барчасини билиб туриб жамоани қабул қилиб олдим. Футболчиларда ҳеч қандай айб йўқ", - дейди мураббий.

- Шогирдларим чарчаб қолишди дедингиз. Аммо иккала гол ҳам стандарт вазиятда урилди. Тезкор қарши ҳужумдан эмас. Рақибни яхши ўрганмаганингизданми?
- Бу шунчаки сизнинг фикрингиз.

- Бош ҳакам ҳақида қандай фикрдасиз?
- Умуман олганда ҳакамлик ҳақида гапиришни истамайман. Бу ҳакам Осиёнинг энг яхши ҳакамларидан бири ҳисобланади.

- "Ал Ҳилол"да жамоавий ўйин яхши шаклланмагандек кўринди.

- Иккинчи бўлим аввалида ўтказилган голдан сўнг икки баравар кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Бу катта куч талаб қилади. Бунинг натижасида қарор қабул қилишда, тўғри позиция танлашда хатоларга йўл қўйилади. Бизнинг хатоларга йўл қўйишимизда "Локомотив" футболчиларининг жисмоний ҳолати яхшилиги ҳам роль ўйнади. Фақат биз ёмон ўйнамадик, рақиб яхши ўйнади. 


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика