RU

Последние новости

17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  3 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  7 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  8 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1

Абдулла Абдуллаев: “Рақобатдан чўчиганимда АГМКга келмасдим” Новости

Абдулла Абдуллаев: “Рақобатдан чўчиганимда АГМКга келмасдим”

2018 йилдан буён “Бунёдкор” клубида тўп тепиб келаётган Абдулла Абдуллаев фаолиятини АГМКда давом эттирадиган бўлди.

 Футболчи олмалиқликлар билан шартнома имзолади. Шундан сўнг у билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- “Миржалол ака Қосимовнинг таклифи билан АГМК билан келишувга эришдим. Клуб мен билан анчадан бери музокара ўтказиб келаётганди. Шу вақтда мен “Бунёдкор” раҳбарияти билан ҳам гаплашиб олгандим. Чунки яширинча музокара ўтказишни истамагандик. Барчаси яхши кечганидан сўнг олмалиқликлар билан икки йиллик шартнома имзоладим",- дейди Абдулла Абдуллаев.

АГМКдаги рақобат ҳақида

- Албатта, рақобат бор жойда доимо ўсиш кузатилган. Бу жамоада ҳам кучли рақобат борлигини биламан. Мен бунга тўлиқ тайёрман. Ўз устимда кўпроқ ишлашда давом этмоқчиман. Агарда АГМКдаги рақобатдан чўчиганимда, бу клубга келмаган бўлардим. 

“Бунёдкор”ни тарк этиши борасида

- Биласизми, “Бунёдкор”да ажойиб мавсумларимни ўтказганман. Шу даражага келишимга айнан ушбу жамоанинг ҳиссаси катта бўлди. Ёшлигимдан тарбиялаган клубим ҳисобланади. Албатта жамоани тарк этиш осон бўлгани йўқ. Қийин қарорлардан бирини қабул қилдим. Менинг қароримни тўғри тушунишгани учун клубнинг раҳбарияти, мураббийлари ва бошқа ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Бошқа жамоалардан таклиф тўғрисида

- Яширмайман, бошқа жамоалардан ҳам таклиф бўлди. Бироқ мен ҳозир уларни номларини айта олмайман. Чунки ҳурматсизлик қилган бўламан. Лекин менга ишонч билдириб, ўз сафига чақирган жамоаларга раҳмат. АГМКни танлашимда дадам билан маслаҳат қилган ҳолда шундай қарорга келдим. 

Янги мавсум борасида

- АГМК билан шартнома имзолашимдан аввал жамоа бош мураббийи Миржалол ака Қосимов билан гаплашдим. Янги мавсумда жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Яъни, мамлакат чемпионлиги учун курашмоқчимиз. Шу мақсадларни амалга ошириш учун охиригача ҳаракат қиламиз. Бизни қийин мавсум кутмоқда. Ишонаманки, қўйилган вазифани бажарган ҳолда клуб тарихини ёзишни уддасидан чиқа оламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика