RU

Последние новости

23:15"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

Абдулла Абдуллаев: “Рақиб зич ҳимоялангани вазиятларимиз кам бўлишига хизмат қилди” Новости

Абдулла Абдуллаев: “Рақиб зич ҳимоялангани вазиятларимиз кам бўлишига хизмат қилди”

ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” - “Ал-Васл” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар вакили Абдулла Абдуллаев микс-зонада ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Дастлабки турдаги мағлубият аламли бўлди. Рақиб жамоада иккинчи бўлимда биргина вазиятдан гол ўтказиб юбордик. “Ал Васл” бурчак тўпидан сўнг дарвозамизни ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ҳужумларимиз камроқ бўлса ҳам биз бу имкониятдан фойдаланишимиз керак эди. Бу ўйин тарихда қолди, энди навбатдаги учрашувларга тайёргарликка киришамиз.

- Ўйин давомида “Пахтакор”да вазиятларнинг кам бўлгани нима билан боғлиқ?

- Рақиб зич ҳимояланди. Шу боисдан ҳам ёриб ўтиш қийин бўлди. Биз охиригача ҳаракат қилдик, лекин бугун гол уриш насиб қилмаган экан. Ўйиндан ўйинга камчиликларимизни тўғрилаб, янада кучайиб борамиз.

- “Насаф” Суперлигада очколар жиҳатидан илгарилаб кетди. Эндиликда “Пахтакор”нинг мақсади Элит Чемпионлар лигасига қаратиладими?

- Йўқ, биз охиригача ҳаракат қиламиз. Биринчи ўрин учун қийин, бироқ бизнинг “Пахтакор” деган номимиз бор. Шундай экан, ўз номимизга яраша Суперлигани ҳам ташлаб қўймаймиз. Натижа учун охиригача курашамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика