Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"
08 июн 21:10
Новости
Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдулла Абдуллаев МТЖнинг бугунги машғулотларида сайтимизга кичик интервью берди.
"Ҳиссиётлар жуда ўзгача бўлди. Биз илк маротаба Жаҳон чемпионатига чиқдик. Буни кўпчилик йиллар давомида орзу қилиб кутган эди. Ўйин куни нималарни ҳис қилганимизни сўзлар орқали тасвирлаб бера олмайман. Ичимиздан нималар ўтганини ўзимиз биламиз. Энг муҳими, биз буни уддаладик. Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Биз ЖЧга тайёргарлик кўришни тўрт йил аввал бошлаган эдик. Ҳар бир яшаб ўтилган кун бизни ўз мақсадимиз яқинлаштириб боришини билардик. Менимча, биз тўғри йўлда эдик ва ўзингиз кўрдингиз-ки, якунда натижага эришдик" - дея сўзлаб берди Абдулла Абдуллаев мундиал йўлланмаси қандай қўлга киритилгани ҳақида.

Похожие новости
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии