RU

Последние новости

10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  0 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  1 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  1 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8

Абдулазизхон Абдурашидов: "Бунёдкор" билан ўйинда "Турон"нинг ғалабасиз сериясига барҳам бера оламиз" Новости

Абдулазизхон Абдурашидов: "Бунёдкор" билан ўйинда "Турон"нинг ғалабасиз сериясига барҳам бера оламиз"

Багуслав Баниак бошчилигидаги "Турон" жамоаси бугун Тошкент йиғинидан ўрин олган "Қизилқум" билан ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди (2:1).

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг ёш футболчиларидан бири Абдулазизхон Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.

"Тўғри, Суперлигадаги ҳолатимизни яхши, деб бўлмайди. Лекин вазиятни ўнглашга интилмоқдамиз. Танаффусда камчиликлар, ўйинимиздаги хатолар устида ишлаш жараёни кетмоқда. Биринчи давранинг қолган тўртта ўйинида натижаларимиз яхши бўлади, деган умиддаман. 

Ҳозиргача иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Жамоамизнинг тактикасида ўзгариш бўляпти. Буёғига икки ҳужумчи билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Мазкур ўзгариш бўлажак учрашувларда самара беришига аминман. 

Ғалабасиз серия қачон тугайди?  "Бунёдкор" билан ўйинда бор кучимиз билан тўп тепамиз. Ушбу учрашувда ютуқни ўзимизники қилиб, жамоанинг ғалабасиз сериясига барҳам бера оламиз. Биринчи давранинг сўнгги тўртта ўйинида фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Абдулазизхон Абдурашидов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика