RU

Последние новости

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  4 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Абдулатиф Абдуқодиров: “Қизилқум”ни аҳиллик эвазига ютдик” Новости

Абдулатиф Абдуқодиров: “Қизилқум”ни аҳиллик эвазига ютдик”

Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган “Андижон” – “Қизилқум” баҳси мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувдаги дастлабки гол муаллиф Абдулатиф Абдуқодиров шу куни ўз туғилган кунига ўзи ажойиб совға қилди десак муболаға бўлмас. Биринчи лига иштирокчиси “НБУ-Осиё”дан давралар оралиғида “Андижон”га келиб қўшилган 27 ёшли ҳужумчи мухлисларда яхши таассурот қолдиришга уринмоқда. Учрашувдан сўнг Абдуқодиров билан қисқача суҳбатлашдик.

- Аввало жамоангизнинг бугунги муҳим ғалабаси билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Табрик учун раҳмат. Биласизми ҳаётда ҳеч бир нарсага осонликча эришилмагани каби, бугунги ғалабага ҳам енгил эришдик деб ўйламиман. Гарчи рақибни мағлуб этган бўлсакда, қийин бўлди. Олдимизда бошқа йўл йўқ эди. Фақат ғалабани ўйлаб тушгандик. Бошқача айтганда, уч очко сув ва ҳаводек зарур эди.

- Олдинги турда “Пахтакор”дан учралган мағлубият, бугунги ўйин олдидан руҳан ўз таъсирини ўтказмадими?
- Йўқ, асосий эътиборни ғалабага қаратгандик. Чунки бизни фақат уч очко қониқтирарди. “Пахтакор”ни ҳам ютсак бўларди деб ўйлайман. Бироқ айрим сабаблар бунга йўл қўймади.

- Бугунги ғалаба кўпроқ нимани эвазига эришилди деб ўйлайсиз?
- Биринчи навбатда, мураббийларнинг тўғри кўрсатмалари туфайли. Қолаверса аҳиллик ҳам асосий ўринга чиқади. Чунки бугунги ўйиндан олдин барча йигитлар билан ғалаба тўғрисида ўйлаб, аҳил бир оила каби юқори суръатда тайёргарлик кўргандик.

- Туғилган кунингизда гол уришингизни кутганмидингиз?
- Йўқ, буни кутмагандим. Лекин майдонга гол ураман деб чиққандим. Чунки ҳужумчининг вазифаси рақиб дарвозасига йўл топа билиш.

- Биринчи даврани “Андижон”да ўтказган укангиз Алишер Азизов бугун “Қизилқум” захира ўриндиғидан жой олди. Атингчи укангизга қарши ўйнашни қанчалик истагандингиз?
- Укам ўйнаганда, бизга янада қийин бўларди деб ҳисоблайман. Илгари ёшликда бир-биримизга қарши ўйнаган пайтлар бўлган. Алишернинг ўйинида кўп нарса бор. Лекин ҳуқуқий жамоаси “Пахтакор” негадир ишонч билдирмаяпти. Тўғрисини айтганда, Алишерни ўзимдан кучли деб биламан.

- Андижонлик мухлислар ҳақида таассуротларингиз қандай?
- Олдиндан шуни билардимки, водийда, айниқса Андижонда ишқибозлик юқори даражада эканлигин. Улар бугунги ўйинда ҳам бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турди. Бунинг учун барча севимли ишқибозларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Насиб қилса уларни келгуси баҳсларда ҳам ғалабалар билан хурсанд қиламиз деган умиддаман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика