Аббосбек Файзуллаев "Бавария"га ўтадими?
06 фев 2024 19:32
Новости
Аббосбек Файзуллаев "Бавария"га ўтадими?
Бу ҳақида рус ОАВлари хабар бермоқда.
Файзуллаев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва ЦСКА сафидаги ҳаракатлари, Қатарда ўтаётган Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги ишончли ўйинлари билан "Бавария" скаутлари эътиборига тушган. Шу ўринда таъкидлаш лозим, ҳали 21 ёшга тўлмаган иқтидорли футболчи ўз мамлакати миллий термаси сафида халқаро аренада ҳам ишончли ўйин кўрсатса, унга кўплаб клублар томонидан қизиқиш бўлиши турган гап. Унинг ажойиб техникаси, майдонни кўра билиш қобилияти ва узатмалари жаҳон футболи гранди бўлган "Бавария" скаутларининг ҳам эътиборини тортгани табиий ҳол.
Ушбу мавсум Аббосбек ЦСКАнинг нафақат асосий таркиб вакилига, балки жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланиб олди. Москва клуби таркибидаги 18 ўйинда ҳамюртимиз 2 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди.
"Transfermarkt" портали Файзуллаевнинг трансфер нархини 4 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии