Аббос Файзуллаев: "Бу минимум вазифа эди, максимали ҳали олдинда"
11 мар 2023 23:16
Новости
Аббос Файзуллаев: "Бу минимум вазифа эди, максимали ҳали олдинда"
Авваламбор, бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклаймиз. Гап бўлиши мумкин эмас, бугун стадионда ажойиб атмосфера бўлди. Бу 120 дақиқа давомида бизга катта куч берди. Мухлислар, жамоадаги футболчилар, маъмурлар, массажчилар ва барча-барчага раҳмат айтаман. Улар ҳам бошидан буён жонларини бериб ишлашмоқда. Минимум вазифани бажардик, жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилди. Бироқ олдимизга максимум вазифа қўйганмиз. Чемпион бўлишни истаймиз. Насиб қилса, чемпион бўламиз.
- Бугунги учрашув давомида олдинги чизиқда кўпроқ Сиз ўйнаяпсиз. Бу Сизга оғирлик қилмаяптими?
- Оғир юк менда бўлгани билан майдонда 11 киши футбол ўйнайди. Бир киши бир нечта вазиятда жамоани қутқариб қолиши мумкин. бироқ жамоавий ўйин бўлмаса, ғалабага эришиб бўлмайди, деб ўйлайман. Бугун барча футболчилар майдонда жонини бериб ўйнашди.
- Пенальтини тепганингиздан кейин рақибларга нимадир дедингиз.
- Нотўғри тепгин дедим (кулади).
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии