RU

Последние новости

02:03Ла Лига. "Атлетико" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда 84-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди  2 02:00А Серия. "Фиорентина" 3та пенальти голга айланмаган ўйинда "Милан"ни мағлуб этди, ҳакам 2та қизил карточка кўрсатди, Де Хеа эса учрашув қаҳрамонига айланди!  3 01:55Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ницца"ни ютолмади  0 00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  12 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  2 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  8 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Верона" билан дуранг ўйнади Новости

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Верона" билан дуранг ўйнади

А Сериянинг 5-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Верона" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ювентус – Верона 1:1 

«Альянц Стэдиум»

Гол: Кулусевски 78' - Фавилли 60'

Ювентус – Шенсни, Демирал, Данило, Бонуччи (Фработта, 75), Рабьо, Артур, Рэмзи (Вриони, 90), Куадрадо, Бернардески (Кулусевски, 61), Мората, Дибала.

Верона – Сильвестри, Алан Эмперор, Ловато, Чеккерини (Мангани, 55), Фараони, Закканьи, Лазович, Колли, Роналду Виейра, Тамез (Илич, 51), Калинич (Фавилли, 55, Барак, 62).

Огоҳлантиришлар: Роналду Виейра (39), Лазович (57), Алан Эмперор (69), Кулусевски (90), Фараони (90). 


Ўйин якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. Зарба!  Ана холос! Сильвестри қаҳрамонга айланиб кетди, у бу гал Куадрадонинг зарбасини қайтаришга эришди. 

90+3. Уууухх! Дибаланинг зарбасини қайтарган Сильвестри кейинга вазитятда Моратанинг зарбасини қўлига илиб олди. 

90+2. Жанжал иштирокчилари Кулусевки ва Фараони сариқ карточка олишди. 

90+1. Майдонда футболчилар ўртасида жанжал юзага келди.   

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. "Ювентус"да ўзгариш: Рэмзи ўрнига Вриони тушди.

88. Мезбонлар ғалаба қозониш ниятида кетма-кет ҳужум уюштирмоқдалар. 

86. Уууухх!  Дибаланинг зарбаси озгина ноаниқ кетди, бугун Паулонинг омади келмаяпти. 

85. Рэмзининг ичкарига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 

83. Фараони ўйиндаги фаол ўйинчилардан бири Кулусевскига нисбатан қоидани бузди.  

81. Зарба!  Дибаланинг айлантирма зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

80. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 56% - 44%

78. ГООООООООООООООООЛЛ! Кулусевски дриблинги орқали рақибларни алдаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

76. Зарбааа! Дибаланинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди!  Қандай вазият! 

75. "Ювентус"да ўзгариш: жароҳатланган Бонуччи ўрнига Фработта ўйинни давом эттиради. 

74. "Юве" сардори Бонуччи жароҳат олган кўринади, у ўзида оғриқ ҳис қилмоқда. 

72. Зарбаа!  Моратанинг яқин масофадан тепган тўпини Сильвестри ушлаб олди. 

72. "Ювентус" ҳужум ташкил этишга уриняпти. 

70. Зарбаа! Дибаланинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегди. 

69. Дибалага нисбатан қўпол ўйнаган Алан Эмперор сариқ олди. 

68. Кулусевски катта тезликда ичкарига кириб борди ва зарба йўллади, унинг зарбаси ҳимоячилар томонидан "блокланди". 

67. Кулусевскининг хавфли узатмасини Мангани қайтарди. 

 65. "Маэстро"нинг нима қилишга боши қотган. 

64. Зарбааа! Дибаланинг зарбаси йўлига тўғаноқ чиқишди. 

62. "Верона"да алмаштириш: жароҳатланган гол муаллифи Фавилли ўрнига Барак тушди.  

61. "Ювентус"да ўзгариш: Бернардески ўрнига Кулусевски майдонга тушди. 

60. ГОООООООООООООООООЛЛЛ!  Фавилли ҳичобни очди – 0:1! 

57.  Лазович тўпни қўл билан ўйнагани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

55. "Верона"да 2 та алмаштириш: Калинич ўрнига Фавилли, Чеккерини ўрнига Мангани туширилди. 

53. Зарба!  Коллининг зарбасига аниқлик етмишмади. 

52. "Верона" ҳужумчилари "Юве" жарима мадони ичига кириб боришди, Фараонининг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

51. "Верона"да ўзгариш: Тамез ўрнига Илич тушди. 

49. Куадрадо Закканьини йиқиди, ҳакам ўйинни тўхтатди. 

48. Меҳмонлар вазият яратишга уринишмоқда. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45. Гол ВАРДа текширилди ва офсайд туфайли бекор қилинди. 

45. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!  Мората бирга-бир ҳолатдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0! 

43. Зарба!  Моратанинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

42. Демиралдан муваффақиятди "подкат" ва хурсандичилик, у "Верона"нинг хавфли тус олиши мумкин бўлган вазияти олдини олди. 

41. Зарбаааа!  Кудрадонинг даҳшатли зарбаси дарвоза тўсинига тугиб қайтди. 

39. Дибалага нисбатан қўполлик ишлатган Роналду Виейра огоҳлантирилди. 

38. Бонуччи Калинични итариб юборди, жарима зарбаси белгиланди. 

35. Колли Данилони осонлик билан алдаб ўтди ва пас берди, унинг пасига Калинич эга чиқолмади ва ҳимоячиларга ёрдамга келган Артур тўпни эгаллаб олди.

34. Ууух! Рэмзининг узатмасидан кейин Моратанинг зарба йўллиш учун қилган ҳаракати сал омадсиз чиқди. 

33. "Ювентус" рақибдан тўпни олиб қўйиб, дарҳола олдинга ўтди, Дибаланинн зарбаси "блокланди". 

32.  Мората Чеккеринини йиқитишга мажбур бўлди, ҳакам қоида бузиш қайд этди. 

30. Зарба!  Лазовичнинг ўзига хос узатмасидан сўнг Эмперорнинг йўллаган зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 

28. Калинич Бонуччига нисбатан қўполлик ишлатди, Бонуччи озроқ жабр кўрди. 

27. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 52% - 48%

25. Лазовичнинг узатмаси Данило томонидан ортга қайтариб юборилди. 

23. Ууухх! Коллининг қулай пасига ҳеч ким етиб бора олмади, акс ҳолда "Юве" учун қимматга тушиши мумкин эди. 

20. Зарбааа!  "Юве" қарши ҳужумга ўтди. Бернардескининг ўткир бурчак томон йўллаган тўпи Сильвестри томонидан қайтарилди. 

18. Бернардески чапда турган Рэмзига пас берди, уэльслик футболчи зарба йўллашга уринди, аммо шу лаҳзада Аарон ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум қилинди.

16. ГОООООООООЛ!  Колли!  Йўқ, у офсайдда қолган экан. 

14. "Верона"да дастлабики бурчак зарбаси, Шенсни ўз шерикларини сергак туришга чақиряпти.

12. Туринликлар пас беришда жуда кўп хатоликка йўл қўйишмоқда. Пауло Дибала нариги қанотдаги Бернардескини тўп билан таъминламоқчи бўлди, бироқ тўп "Верона" сардори Фараонига етиб борди.

11. Энди Бонуччи жуда қўпол ўйин кўрсатди. "Ювентус" сардори хорватиялик форвард Калиничнинг оёғига тепди.

10. Алан Эмперор Дибалага нисбатан ўта қўпол ўйнади, ҳакам Эмперорни оғзаки равишда огоҳлантирди. 

7. Данило Коллини йиқитди, "Верона" жарима зарбасидан унумли фойдалана билмади. 

5. Рэмзи ўнг қанатдан олдинга борган Дибалага пас берди, Пауло ичкарига кириб боришга ҳаракат қилди, шу пайтда ҳакам томонидан офсайд қайд этилди. 

4. Туринликлар бурчак тўпидан фойдалана олишмади, вероналиклар қарши ҳужумга ўтишгу уриндилар, аммо бунга Рэмзи ва Куадрадо йўл қўйишмади.

3. Рэмзи чап қанотда тўпга эгалик қилиб, зарба беришга уринди, "Верона" сардори Фараони ўз вақтида хавфни бартараф этишга эришди.

2. Ўйиндаги биринчи жарима тўпи, уни Дибала амалга оширди. Рабьога нисбатан Роналду Виейра қоидани бузганди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Жамоаларнинг чигил ёзди машғулотлари якунланди 

Мезбонлар стадионга етиб келишди

Таркиблар маълум

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:45 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун Италия А Сериясининг 5-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Верона" учрашуви гувоҳига айланамиз. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика