RU

Последние новости

12:35Винисиус ўзининг ресторанида "Реал" футболчиларини меҳмон қилди  0 12:25Бугун "Динамо" Арманистоннинг 13 карра чемпионига қарши ўйнайди  0 11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  6 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  1 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасига ғалаба келтирди  5 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  7 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  6 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  4 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  40 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  5

А Серия. "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 3-ўринга кўтарилди, Роналдудан дубль Новости

А Серия. "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 3-ўринга кўтарилди, Роналдудан дубль

Италия чемпионати 23-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ювентус – Кротоне 3:0 

«Альянц Стэдиум»

Голлар: Роналду 39', 45+1', Маккенни 66'

Ювентус – Буффон, Демирал, де Лигт, Данило, Алекс Сандро (ди Пардо, 86), Рэмзи (Бернардески, 76), Бентанкур (Фаджоли, 70), Кулусевски (Мората, 76), Маккенни, Кьеза (Фработта, 86), Роналду.

Кротоне – Кордац, Педру Перейра, Магальян, Луперто (Марроне, 46), Реца (Рисполи, 67), Унас (Нванкво, 72), Молина (Занеллата, 72), Жуниор Мессиас, Вулич, Големич, Ди Кармине.

Огоҳлантиришлар: Рэмзи (20), Данило (50), Марроне (52), Фработта (90+1).

Баҳс якунланди. "Ювентус" мухлисларини ғалаба билан муборакбод этамиз!  Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+1. Фработта Рисполига нисбатан ўта қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Магальян Моратага нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

86. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Кьеза ўрнига Фработта, Сандро ўрнига ди Пардо тушди. 

83. Криштиану Роналду ҳимоячиларни чалғитиб, зарба йўллади, аммо зарба "блокланди".

81. Жуниордан зарба!  Бразилиялик йигитча чапдан Буффон дарвозасини ишғол этишга уринди.

80. Кьеза жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ офсайд қайд этилди. 

79. Зарба!   Бернардескининг кучли зарбаси бир неча см ноаниқ кетди. 

77. Зарба!  Эндигина ўйинга қўшилган Моратанинг зарбасига аниқлик етишмади. 

76. "Ювентус"да 2 та алмаштириш: Кулучевски ўрнига Мората, Рэмзи ўрнига Бернардески майдонга тушди.  

75. Уууухх!  Рэмзининг яқин масофадан йўллаган зарбасини Кордац қайтара олди. Қойил! 

73. Кулусевски Рэмзи томон пас берди, аммо тўп манзилга қадар етиб бормади.

72. "Кротоне"да 2 та ўзгариш: Молина ўрнига Занеллато, Унас ўрнига Нванкво туширилди. 

70. "Ювентус"да ўзгариш: Бентанкур ўрнига Фаджоли ўйинга қўшилди. 

68. Унаснинг узатмасни дарвозадан чиқиб келган БУффон қўлга киритди.

67. "Кротоне"да алмаштириш: Реца ўрнига Рисполи тушди. 

66. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Маккенни ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди! 

65. Зарба!  Роналдунинг зарбаси Кордац томонидан қайтарилди. 

63. Роналду катта тезликда ичкарига кириб бориб, зарба йўллади, ҳимоячи форвардга яхшигина халақит қилди, шу боис зарба ноаниқ чиқди. 

59. Роналду бир нечта финт кўрсатиб, Данилога пас берди, бразилияликнинг зарбасига аниқлик етишмади.

56. Кулусевски Рэмзидан тўпни қабул қилиб олди ва узатма қайд этди, муваффақиятсиз. 

54. "Кротоне" прессинг намойиш қилиб, тўпни рақибдан олиб қўйишга эришди. 

52. Кулусевски моҳирона ўйин кўрасатиб, Марронени ортда қолдириб кетмоқчи бўлди, бироқ қоида бузилди, Марроне огоҳлантирилди.

50. Данило Ди Карминега нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

48. Вулич 34 метрдан узатмасидан кейин тўп йўл-йўлакай Маккенига тегиб кетди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Кротоне"да ўзгариш: Луперто ўрнига Марроне ўйинни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

45+3. Уууух!  Криштиану хет-трик қайд этишига оз қолди, яқин масофадан ноаниқ зарба ижро этилди. 

45+1. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Роналду!  Рэмзининг ҳаводан амалга оширган узатмасидан кейин "Гол машина" бош билан гол уриб, дублни расмийлаштирди – 2:0!  

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

45. Жуниор Мессиаснинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

41. Гол ВАРдаги узоқ текширувлардан кейин ваниҳоят инобатга олинди. 

39. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ!  Роналду!   Алекс Сандронинг узатмасидан сўнг Роналду бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:0!

38. Аарон Рэмзи бош билан зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида! 

36. Демирал Ди Кармане билан ҳавофдаги курашда қоидани бузди.

34. Маттейс де Лигт марказий ҳудуддан хавфли зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

33. Себастьяно Луперто шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди. 

31. Рэмзидан кучли зарба!  Тўп рикошет орқали майдонни тарк этди, бурчак тўпи.

29. Зарба!  Кьезанинг пасидан сўнг Роналду зарба берди, чап томонга йўналтирилган зарба ноаниқ кўриниш касб этди.

26. "Кротоне" қарши ҳужумга ўтиб кетди, якунда Унаснинг зарбасидан кейин Буффон тўпни ҳеч бир қийинчиликсиз эгаллаб олди.

25. Роналду Молинани қоида бузишга мажбур қилиб, ждарима зарбасига эга бўлди. Дарвозагача тахминан 18 метр масофа бор. Зарба жонли деворга тегиб қолди. 

23. Сандро ва Бентанкур ўзаро пас ўйнаб, комбинация ташкил этишжи. Браўилияликнинг қалтис узатмасига Рэмзи оёғини қўйди, хавфли!

20. Рэмзи қарши ҳужумга интилган Унасни йиқитгани боис огоҳлантирилди.

18. Хавфли вазият!  Данило ичкарига кириб келиб, қулай пас узатди, Рэмзининг зарбасига аниқлик етишмади.

16. Роналду ўнг қанотга Рэмзи томон диагональ узатмани амалда татбиқ этди, жавоб паси эса кутилганидек чиқмади ва Криштианунинг боши олдидан ўтиб кетди.

13. Тўп "Кротоне" жарима майдони ичкарисига Роналдуга оширилди, бироқ бу тўпга Роналду улгурмади ва дарвозабон Кордац унга эга чиқди.

12. Милош Вулич узатмани амалга оширди, ҳимоячидар хавфни бартараф қилишди.

11. Деян Кулусевскининг қанотдан зарбаси ноаниқ чиқди.

6. Жуниор Мессиас Аркадиуш Рецани тўп билан таъминлади, у эса ҳимоячидан ўзиб кетиб, ноаниқ зарба йўллади.

5. Де Лигт ўнг қанотдан марказга, яъни Роналду томон пас узатди, аммо шериги тўпни рақибга совға қилди.

2. Меҳмонлар бурчак тўпидан фойдаланишди. Лупертонинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Буффон тўпни илиб олди.

1. Баҳсга старт берилди!

Ўйинолди суратлар

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Италия А Серия Серияси 23-турида "Ювентус" ўз уйида "Кротоне"ни қабул қилади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика