RU

Последние новости

23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  4 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  4 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  18 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   102 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди Новости

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди

А Сериянинг 30-турида "Женоа" сафарда "Ювентус" меҳмони бўлмоқда.

Ювентус – Женоа 3:1

Голлар: Кулусевски (4, 1:0), Мората (22, 2:0), Скамакка (49, 2:1), МакКенни (70, 3:1).

Ювентус – Шченсни, де Лигт, Данило, Кьеллини, Кулусевски (Маккенни, 68), Куадрадо (Алекс Сандро, 46), Рабьо, Бентанкур, Кьеза (Артур, 75), Роналду, Мората (Дибала, 68).

Женоа – Перин, Бираски (Гильоне, 46), Кришито, Масьелло, Дзаппакоста, Бехрами (Пьяца, 46), Радованович, Ровелла (Зайц, 63), Бадель, Скамакка (Мелегони, 70), Пандев (Шомуродов, 63).

Огоҳлантириш: Куадрадо (20), Кулусевски (37), Бехрами (38), Ровелла (53).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ювентус" "Женоа"ни мағлуб этди ва ҳисобидаги очколари сонини 62тага етказиб олди.

90+4. ЗАРБАААА!! Сандронинг кучли зарбаси дарвоза тўрининг устига тушди.

90+3. Роналдунинг зарбасини Перин икки уринишда ушлаб олди.

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБАААА!! Сандро ҳисобни йириклаштириши мумкин эди!! Перин зарбани қайтаришга улгурди!

87. Роналду дарвозабондан ҳам баланд сакрагани учун фол қайд этилди! Албатта хазил)

84. Ростдан ҳам, МакКеннининг голи ўйин тақдирини ҳал қилди. "Женоа" эса югурмай қўйди.

82. Сариқ олгани учун Куадрадонинг ўрнига тушган Сандро ҳам огоҳлантириш ишлаб олди.

77. "Ювентус"да хавфли вазият. Роналдунинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

70. Гол! Ҳозиргина майдонга тушган МакКенни ўйин тақдирини деярли ҳал қилмоқда.

67. "Женоа" "Юве"ни жарима майдончасига қамаб қўйганча босим уюштирмоқда.

63. Ўйин бошланди! Шомуродов Пандевнинг ўрнига майдонга туширилди!

61. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! "Юве" учга икки вазиятда эди. Кьеза Роналдуга пас бериш ўрнига Моратага тўпни оширди. Аммо пас ноаниқ кетди. 

57. ЗАРБАААААА!! Роналдунинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

56. ЗАРБАААААААААА!! ПЬЯЦАААА!!! Бонуччини хот-догга жўнатган Марко яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади...

55. ЗАРБАААААА!! Пьяцанинг кучли зарбасини Шенсни қайтарди!

53. "Женоа" жуда катта босим уюштирмоқда!!! "Юве"нинг биринчи бўлимдаги тўлақонли устунлиги 4 дақиқадаёқ йўқ бўлиб кетди.

49. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! СКАМАККААААА!!! Бурчакдан оширилган тўпни Скамакка боши билан дарвозага йўллади!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ЗАРБААААААА!!! Скамакка бир уринишда дунёнинг энг яхши ҳимоя тандемларидан бири - Бонуччи ва Де Лигтдан ўтиб кетди. Аммо унинг зарбасини Шенсни қийинчилик билан қайтарди!

43. УХХХХ!!! Кулусевски қанотдан дарвоза ёнига дарвозани оширди. Ҳимоячилар тўпни Роналдуга ўтишига йўл қўймади.

40. "Юве" босим уюштирмоқда. Аммо вазиятлар яратилиши қийин бўлмоқда.

36. ЗАРБАААААА!!! Кьезанинг пасидан кейин Рабьо рақиб пости томон ажойиб зарба йўллади. Перин ўз ўрнида.

32. Заппакостанинг жаримадан оширган тўпини Роналду қайтариб юборди.

30. Ўйин бобида кутилгандек "Женоа" деярли ҳеч нима қила олмаяпти. "Юве" жуда фаол ва жуда кўп вазият яратмоқда.

26. "Юве"да яна бир имконият. Роналдунинг кучсиз зарбасини Перин ушлаб олди.

22. ГОЛ! "Юве" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Кьезанинг зарбасини Перин қайтарди. Роналду бўш дарвозани ишғол қила олмади. Моратанинг кучли зарбаси эса дарвозадан ўрин олди.

21. "Женоа" яхши нуқтадан жарима зарбасига эга бўлганди. Скамакканинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

19. "Юве" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни Мората дарвоза томон йўллади. Анчагина ноаниқ.

15. Бираскининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

13. Заппакоста Куадрадонинг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтиб, дарвоза ёнига узатганди. Пандев етиб келгунича Шенсни тўпга чиқиб ушлаб олди.

11. Роналдунинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Вазият Периннинг назорати остида бўлиб турганди.

7. Кьезанинг зарбаси рақибига тегиб, кучини йўқотди ва Периннинг ушлаб олишига қийинчилик туғдирмади.

4. ГОЛ! Кулусевски қанотдан оширилган тўпни дарвозага киритди.

3. Кулусевски ўнг қанотдан тўпни "Женоа" дарвозаси ёнига оширганди. Аммо ҳимоячилар рақибларига зарба бериши учун йўл қўйишмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Альянц" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда "Женоа" меҳмон бўлади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика