А Серия. Роналду ноябрь ойидан бери илк бор майдонни голсиз тарк этди
09 мар 2020 03:26
Новости
А Серия. Роналду ноябрь ойидан бери илк бор майдонни голсиз тарк этди
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионати 26-турида "Интер" дарвозасига йўл топа олмади.
А Серия. Бўм-бўш стадионда ўтказилган марказий ўйинда "Ювентус" зафар қучди
Шу тариқа, 35 ёшли форварднинг 11 ўйиндан иборат голли сериясига нуқта қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида Италия чемпионати 12-тури доирасидаги "Милан"га қарши баҳсда тўп кирита олмаган эди. Ўша баҳсдан кейин Роналду ўзи иштирок этган 11 ўйинда (А Серия) жами 16та голга муаллифлик қилди.
Комментарии