RU

Последние новости

15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  2 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  4 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  0 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  2 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  5 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  13 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  6 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  41 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  20 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  28 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  3 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  15

А Серия. "Рома" ўз майдонида "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов майдонга тушмади Новости

А Серия. "Рома" ўз майдонида "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов майдонга тушмади

Италия чемпионати 7-туридан ўрин олган баҳсниниг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Рома – Эмполи 2:0

Гол: Пеллегрини (42, 1:0), Мхитарян (48, 2:0).

Рома – Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Смоллинг (Ибаньес, 90), Винья (Калафиори, 83), Дарбо, Верету, Заньоло (Эль-Шаарави, 85), Пеллегрини, Мхитарян (Залевски, 90), Абрахам 

Захира: Фузато, Кумбула, Кристанте, Вильяр, Перес, Диавара, Шомуродов, Майораль.

Эмполи – Викарио, Стоянович, Романьоли, Вити, Маркицца, Хендерсон, Бандинелли (Хаас, 46), Журковски, Риччи, Ди Франческо, Пинамонти (Манкусо, 30).

Захира: Уйкани, Фиамонци, Тонелли, Луперто, Париси, Стулач, Байрами, Аслани, Кутроне, Мантиа

Огоҳлантириш: Риччи (46), Манчини (57), Стоянович (90+2).

Рома

Лоренцо Пеллегрини - 42', Генрих Мхитарян - 48'

Серия А . Тур 7

03/10/2021, 21:00

0
:
2
Завершен

Эмполи

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 31946 зрителей

Главный судья: Giovanni Ayroldi

45'
90'
42'  Лоренцо Пеллегрини
42'  Генрих Мхитарян
48'  Генрих Мхитарян
57'  Джанлука Манчини
64'  Эбрима Дарбо (Брайан Кристанте)
84'  Матиас Винья (Риккардо Калафьори)
84'  Николо Дзаньоло (Стефан Эль-Шаарави)
85'  Николо Дзаньоло
90'  Крис Смоллинг (Рожер Ибаньес)
90'  Генрих Мхитарян (Никола Залевский)
29'  Андреа Пинамонти (Леонардо Манкусо)
46'  Симон Зурковский (Недим Байрами)
46'  Филиппо Бандинелли (Николас Хаас)
46'  Самуэле Риччи
56'  Николас Хаас
70'  Федерико Ди Франческо (Патрик Кутроне)
70'  Лиам Хендерсон (Лео Стуляц)
90'  Петар Стоянович

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Рома" навбатдаги уч очкосини қўлга киритди.

90+2. Учрашув якуни арафасида "Рома" хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлмоқда.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Калафьори чап қанотдан тўпни марказ томон Абрахамга оширмоқчи бўлди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

85. "Рома"да бир неча ўзгаришлар бўлди. Аммо Шомуродов майдонга тушмади.

83. Кутроне ўнг қанотдан тўпни "Рома" дарвозаси ёнига оширди. Крис Смоллинг боши билан зарба бериб, тўпни ҳавога кўтариб юборди. Патрисиу тўпни ушлаб олди.

81. Узоқ вақт мобайнида "Эмполи" илк марта ҳужумга ўтиши мумкин эди. Кутроне тўпни қўли билан ўйнаб юборди.

77. Бурчакдан узатилган тўпга Манчини боши билан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.

76. Абрахамнинг пасидан кейин Пеллегрини дарвозага зарба бера олмади. "Олимпико" эса куйламоқда.

72. УХХХХХХХ!! Абрахамнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

70. Пеллегринининг зарбасини ҳимоячи ўзига қабул қилди.

68. УХХХХХХ!! Манкусо ажойиб нуқтадан яхши зарба йўллай олмади.

65. Ўйин анча зерикарли тус олмоқда. Вазиятлар камайиб кетди.

62. ЗАРБАААААААААА!! Заньолонинг ажойиб пасидан кейин Пеллегрини боши билан кучли ва ноаниқ зарба йўллади.

57. Меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Рақибини атайин тортиб йиқитган Манчини огоҳлантирилди.

54. "Эмполи" яхши вазиятга эга чиқди. Жаримадан узатилган тўпни Заньоло олдинга тепиб юборди.

52. Хавфли зарба бўлди. Абрахамнинг кучли зарбасини Викарио бурчакка чиқариб юборди.

48. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Абрахам рақибдан тўпни олиб қўйди ва зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди. Мхитарян эса осонлик билан дарвозани ишғол қилди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

44. "Эмполи" босимни оширган. Қанотдан узатилган тўпни Карсдорп кўкраги билан дарвозабонга ошириб берди.

42. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Ниҳоят, Пеллегрини ҳисобни очди!!!

41. "Рома" жуда хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди. Мхитаряннинг зарбаси ноаниқ кетди.

38. Захирадан майдонга тушган Манкусонинг зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

34. "Рома" яна ҳужумда. Мхитаряннинг қанотдан оширган тўпини Заньоло дарвозага йўлламади ва ҳужум тўхтади.

30. Мхитарян қанотдан узатилган тўпни ўткир бурчакда дарвозага киритишга ҳаракат қилди. Тўп тўрнинг ташқи томонига тегди.

27. ЗАРБАААААААА!! Ўнг қанотдан узатилган тўпни "Рома"нинг баланд бўйли ҳимоячилари Пинамонтига курашни бой берди. Зарба ноаниқ.

24. ЭХХХХХХ!! Заньоло ажойиб имкониятга чиқиб бораётганди. Аммо ҳимоячи тўпни дарвозабонга олиб берди.

20. Ди Франческо узоқ масофадан "Рома" дарвозаси томон зарба берди. Патрисиу тўпни ушлаб олди.

16. УХХХХХ!! Дарбонинг хатосидан кейин Пинамонти тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон тепди. Мхитарян тўпни бурчакка чиқариб юборди. Бурчакдан узатилган тўпга берилган эса ноаниқ кетди.

14. Заньолонинг яна бир бор тўп узатишини Абрахам дарвоза томон йўллай олмади. Тўп ҳимоячига тегиб, дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

11. Хавфли зарба бўлди. Чап қанотдан узатилган тўпни Пинамонти дарвоза томон тепди. Тўп тўрнинг ташқи томонидан бориб тегди.

9. Сал қолди. Заньолонинг пасидан кейин Маркицца тўпни ўз дарвозасига киритиб юбориши мумкин бўлганди.

7. ЗАРБААААААА!! Заньолонинг тўп узатишидан кейин Мхитарян кучли зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб, бурчакка йўл олди.

6. УХХХХХХ!! Хавфли зарба. Қанотдан узатилган тўпни Пинамонти боши билан дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

5. "Рома" яна ҳужумда. Пеллегринининг узатмаси анчагина юқоридан ўтиб кетди.

3. "Рома" ҳужумга ўтди. Аммо Кристанте оффсайдда қолиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни ҳайбатли "Олимпико"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Рома" "Эмполи"ни қабул қилади.

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика