RU

Последние новости

14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  0 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  9 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  7 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  12 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  25 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  18 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17

А Серия. Шомуродов майдонга туширилмаган ўйинда "Рома" "Аталанта"ни мағлуб этди Новости

А Серия. Шомуродов майдонга туширилмаган ўйинда "Рома" "Аталанта"ни мағлуб этди

Италия чемпионати 28-туридан жой эгаллаган "Рома" – "Аталанта" учрашуви якунланди.


Рома – Аталанта 1:0

22.00, «Стадио Олимпико»

Гол: 1:0 – 32 Абрахам.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Рожер, 84), Смоллинг, Манчини, Кумбула, Залевски (Винья, 62), Мхитарян, Кристанте, Пеллегрини (Сержиу Оливейра, 84), Дзаньоло (Верету, 75), Абрахам (Афена-Гьян, 84).

Аталанта – Муссо, Хатебур, Паломино (Гимшити, 82), Демирал, Дзаппакоста (Пеццелла, 21), де Рон, Фройлер, Пашалич (Муриэль, 46), Пессина (Бога, 60), Копмейнерс (Малиновский, 60), Миранчук.

Огоҳлантиришлар: Кристанте (9), Абрахам (21), Мхитарян (66), Кумбула (69), Малиновский (78), Рожер (85), Демирал (86), де Рон (90).

Четлатишлар: де Рон (90), Мхитарян (90).


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Рома" "Аталанта"ни ўз майдонида минимал ҳисобда мағлуб этди. Шомуродовнинг майдонга тушишини кутиб, ухламасдан эснаб ўтирганлар хафа бўлишмасин. Муҳими, унинг жамоаси ғалаба қозонди.

90+6. Мхитарян ҳам қизил карточка олиб, бироз аввал тарк этган шеригининг ортидан йўл олди.

90+5. Мартен де Рон иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

90+4. "Рома" тўпни ўзида сақлаш орқали вақт ўтказишга уринмоқда, меҳмонлар эса бундан дарғазаб бўлмоқда.

90+2. Мезбонларнинг ҳужуми поёнига етмай қолди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Аталанта"да хавфли ҳужум юзага келганди, Смоллинг тўпни тепиб юборди.

86. Бугун ҳаммаёқ сарғайиб кетди. Демиралга навбат келди, ҳакам унинг туғилган кунига совға улашди.

85. Ибанес рақибини чалгани учун сариқ қкарточка билан жазоланди.

83. "Рома"да биратўла уч ўзгариш, майдонга тушадиганлар орасида Шомуродов йўқ.

80. Абрахам ўнг қанотдан Мхитарян томонидан узатмани тўхтатмасдан дарвозага йўллади, ноаниқ.

78. Майдонда кичик жанжалча юзага келди. Малиновский огоҳлантирилди.

74. "Рома"да ўзгариш: Заньоло ўрнига Шомуродов эмас, Жордан Верету майдонга туширилди.

72. "Рома"да яна бир қарши ҳужум ташкиллаштирилди. Абрахамнинг узатмасидан сўнг Заньоло зарба йўллади, тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, аутга чиқиб кетди.

70. Кумбула ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.

69. Мхитарян марказдан тезкор ҳужум ташкиллаштирди, ўнгроқда турган Заньолога узатмадан сўнг рақиб ҳимоячиси чаққонлик билан тўпни олиб қўйди.

66. Мхитарян рақиб ҳужумини тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

64. Бурчак зарбасидан сўнг Манчини чап оёда дарвоза тўрини титратиши мумкин эди, унинг мўлжали юқорига қараб кетди.

62. "Рома"да мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Залевски ўрниша Винья ўйинга қўшилди.

60. "Аталанта"да икки ўзгариш: Жереми Бога Маттео Пессина ўрнига, Руслан Малиновский эса Тен Копмейнерс ўрнига майдонга тушди.

58.  "Аталанта" ҳужумини Мхитарян тўхтатганди, бироқ пас беришда арман футболчиси хатога йўл қўйди.

55. Залевски шикастланди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

51. Патрисиу ўз маҳоратини намойиш этиб, рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.

50. Заньолодан офсайдли гол.

48. Мхитарян Пеллигринига ажойиб имконият яратиб берганди, "чайнаб берилган" вазиятни "Рома" ярим ҳимоячиси "юта олмади".

47. Стандарт вазият бартараф этилди, ҳужумда қўполлик ишлатилди.

46. Абрахам бурчак зарбаси ишлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

"Аталанта"да ўзгариш: Пашалич ўрнига Муриэль майдонга тушди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Пеллигрини айнан олис йўлни танлади.

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди. 

45. Мхитарян йиқитилди. "Рома"да яхши имконият юзага келди. Осмон олис, лекин Муссо қўриқлаётган дарвоза яқин.

42. Жарима зарбаси "Рим девори"дан нарига ўтмади. Смоллинг қорнини чанганллаб ётибди, у ўрнидан турди.

41. Карсдорпнинг "саъй-ҳаракатлари" билан "Рома"нинг ҳужуми барбод бўлди. Оқибатда, римликлар дарвозаси ёнида стандарт вазият юзага келди.

39. Заньолони майдонда марказида "ағдаришди".

35. Пессина ҳужумда қўполлик ишлатилди. "На қилдим эй, жаноби ҳакам", дея эътироз билдирмоқда меҳмонлар ўйинчиси.

32. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Заньолонинг узатмасини икки ҳимоячи орасидан эпчилроқ ҳаракат қилган Абрахам чиройли якунлади.

30. Заньоло чап оёқда энди қўзғалган велосипед тезлигида зарба йўллади.

28. Абрахам марказдан ҳужум бошлади, ўнг қанотдан давом эттирилиб, жарима майдонига узатилган тўпни рақиб ҳимоячилари қайтаришди.

27. Заньоло воқеалар ривожидан олдинлаб кетди.

26. Фройлердан зарба, аммо кучсиз.

Учрашув аввалида "Рома" кийиниш хонасидан олинган сурат. 

23. Меҳмонларда хавфли вазият юзага келди. "Рома" ҳимоячилари бартараф этишди.

22. Мажбурий ўзгариш: Жузеппе Пеццелла Запакоста ўрнига майдонга тушди.

21. Тергов ишларидан сўнг айбдор топилди. Абрахамга сариқ карточка кўрсатилди.

20. Абрахам ва Демирал тўқнашиб кетди. Иккаласига ҳам медбратлар ёрдам кўрсатмоқда.

18. Заньоьло олисдан ўз омадини синаб кўрди. Муссо ўз ўрнида.

16. "Аталанта"нинг ҳужуми бесамар якунланди. Патрисиу тўпни ўйинга киритади.

15. Запакостага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

14. Шомуродов тушадими-йўқми, буниси бизга қоронғи, келинг, маза қилиб футбол томоша қилайлик. Футболни бир киши учун томоша қилмаймизку.

13. "Рома" тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. 

9. Огоҳлантириш. Кристанте катта тезликда кетаётган рақибини тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

7. Заньолога нисбатан қўполлик ишлатилди.

3. ЗАРБА! Манчини бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба йўллаганди, Муссодан сейв!

1. Учрашув бошланди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувни захирада бошлади. Шомуродов учрашувни захирада бошлади. Дастлаб ҳужумчининг қайдномага киритилмагани маълум қилинганди. Сўнгги маълумотларга кўра, у майдонга тушиши мумкин.

Рейтинг: -40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика