RU

Последние новости

00:12Расман: Давид Де Хеа – "Фиорентина" дарвозабони!  0 23:47Испания Францияни қўшимча бўлимларда мағлуб қилиб, Париж Олимпиадаси олтин медалларига эга чиқди!  20 22:30Денис Коростиченко: "Жамоада катта ўзгаришлар рўй берди. Суперлигада жон сақлаб қолиш эмас, юқорироқ ўрин эгаллашни мақсад қилганмиз"  3 22:09Про лига. "Қўқон-1912" меҳмонда "Машъал" устидан ғалаба қозонди  2 21:35Суперлига. "Локомотив" - "Олимпик" 1:1  1 21:17Суперлига. "Олимпик" ҳамон "тирик" экан, ёш футболчилар "Локомотив" билан дуранг ўйнашди  5 21:10Ольмо "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди  3 20:45"Челси" тез орада 60 млн евролик трансферни амалга оширади  5 20:17Париж-2024. Франция ва Испаниянинг финал ўйини учун бошланғич таркиблари аниқ  1 19:45ПСЖ 40 млн еврога ҳимоячи сотиб олди  1 19:18"Тоттенхэм" "Борнмут" юлдузини трансфер қилмоқда  1 18:58Про лига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 18:41Расман: Дани Ольмо – "Барселона" футболчиси!  10 18:22Ли Карсли Англия терма жамоасининг вақтинчалик устози этиб тайинланди  1 17:59Суперлига. "Локомотив" – "Олимпик". Таркиблар маълум  2

“А” серия превьюси: Кўп нарсани ҳал қилувчи тур Новости

“А” серия превьюси: Кўп нарсани ҳал қилувчи тур

“А” серияда бу ҳафта 32-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур ҳафта кўп нарса тақдирига ойдинлик киритиб бериши кутилмоқда.
5 апрель, шанба
21:00. КЬЕВО — ВЕРОНА
Тахминимиз
– 1:2
Верона дербисида биринчи даврада “Кьево” кичик ҳисобда ғалаба қозонганди. Бу сафар эса Андрей Мандорлини бошчилик қилаётган “Верона”нинг имконияти яхшироқ. Жамоа турнир жадвалида анча олдинда жойлашган ва Европа Лигасида қатнашишга имкон берадиган ўринлар учун курашяпти. Лука Тонининг яхши ҳолатда эканлиги меҳмонларга қўл келиш эҳтимоли кўпроқ.

23:45. ИНТЕР — БОЛОНЬЯ
Тахминимиз
– 3:1
Охирги турларда яна омадсизлик гирдобига тушиб қолган “Интер” эса “Болонья”ни қабул қилади. Маццарига истеъфо хавф солиб турибди. Бу пайтда у футболчиларни икки баравар руҳлантиришга уринади. Меҳмонлар устози Давиде Баллардини мураббий сифатида миланликларни умуман доғда қолдира олмаган. Бу сафар ҳам мезбонларнинг имконияти анча юқори.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Кампаньяро — Делла Рокка, Аквафреска.

6 апрель, якшанба
15:30. ЛАЦИО — САМПДОРИЯ
Тахминимиз
– 2:1
Синиша Михайлович ўзининг футболчиликдаги собиқ клубига қарши “Олимпико”да майдонга тушади. Бу ўзига хос интрига келтириб чиқариши табиий. Михайлович генуяликлар билан жуда яхши нтижаларга эришмоқда. Унинг қўл остида жамоа чиройли, шиддатли ўйин кўрсатиб, ижобий натижаларга эришди. Беллашувда эса “Лацио” кички устунликка эга.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Ледесма, Эдерсон, Диас, Бьява, Новаретти — Гастальделло.

18:00. АТАЛАНТА — САССУОЛО
Тахминимиз
– 2:0
Бергамоликлар март ойида нафақат Италия, балки Европанинг энг яхши жамоасига айланишди. Улар “А” серияда ўтказган 6 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишди. Бу ажойиб натижа, албатта. “Аталанта” жуда яхши формади, “Сассуоло”да тескариси. Боз устига, кўплаб футболчиларнинг жароҳатлангани меҳмонларга ҳақиқий бош оғриқ туғдирмоқда.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Стендардо, Каццола, Бривио, Моралес — Алексе, Ариаудо, Ачерби, Бриги, Марроне, Манфредини, Пучино, Бьянко.

18:00. КАТАНИЯ — ТОРИНО
Тахминимиз
– 1:1
“А” серияда қолиш учун курашаётган “Катания” учун ҳал қилувчи паллалар бошланмоқда. Бироқ жамоада вазиятни ўзгартириш учун куч етарли эмас. Ўйин савияси яхши эмас, барқарорлик кўзга ташланмайди. Туринликлар имкон қадар юқорироқ поғоналардан жой эгаллаш учун ҳаракат қилишмоқда.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Ринаудо, Альмирон — Жийе, Ларрондо, Мазьелло, Паскуале.

18:00. ФИОРЕНТИНА — УДИНЕЗЕ
Тахминимиз
– 2:2
Турнинг марказий учрашувларидан бири. Флоренцияликлар фақат Европа Лигасида иштирок этишга ҳуқуқ берадиган ўринлардан бирини эгаллашлари ойдинлашиб қолди. Шу сабабли жамоаларни эҳтиёткорликка чорлайдиган сабабнинг ўзи йўқ. Ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этишга одатланган. Мухлисларни “Артемио Франки”да жозибали футбол кутиб турганига шубҳа қилмаймиз. “Удинезе”нинг 17 ёшли посбони Симоне Скуффет дебют мавсумининг ўзида ўтказган 10 ўйиндан 6тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Савич, Хегази, Росси, Ребич, Гомес, Варгас — Ди Натале, Пинци, Домицци.

18:00. КАЛЬЯРИ — РОМА
Тахминимиз
– 1:1
Ўз майдонида етакчиларнинг асабига ўйнайдиган сицилияликлар бу сафар “Рома”ни қабул қилишади. Римликлар чемпионлик учун курашни давом эттираётганликларини исботлаш учун уч очкога эга бўлишлари шарт. Акс ҳолда, шу турдан кейиноқ барчаси ҳал бўлади. “Кальяри” эса одатдагидек ўз ўйинини намойиш қилишга уринади. Римликлар сафида Наингголан собиқ клубига қарши майдонга чиқади. Томонлар имкониятини деярли тенг баҳолаш мумкин.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Россеттини, Адриан, Сау — Бальцаретти, Стротман.

23:45. ПАРМА — НАПОЛИ
Тахминимиз
– 2:1
Роберто Донадони жамоаси охирги 3 беллашувда фақат мағлубиятга учрадли. Бунгача пармаликлар кетма-кет 17 баҳсда ютқазишмаганди. Европа Лгиасига йўлланма олишни хоҳласа, “Парма” зафар қучиши лозим. “Наполи” эса учинчи ўрин масаласини деярли ҳал қилган. Шунинг учун жамоа босимсиз ҳаракат қилади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Амаури, Лукарелли, Кассано, Гаргано, Вергара, Поцци — Рафаэль, Мажжо.

7 апрель, душанба
ЮВЕНТУС — ЛИВОРНО
Тахминимиз –
4:1
“Ливорно” сафида Паулиньо ўзини кўрсатишга эришмоқда, бироқ бу жамоанинг очколарни қўлга киритиши учун ҳам етарли бўлмаяпти. Охирги 20 учрашувда ливорноликлар дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишмоқда. “Ювентус” ғалаба қозонса, чемпионлик учун дадил қадам ташлайди. Шу сабабли Туриндаги ўйинда мезбонларнинг имконияти анча юқори.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Видаль, Барцальи, Огбонна, Пепе — Лучи, Эмерсон, Мбайе.

00:00. ЖЕНОА — МИЛАН
Тахминимиз
– 1:1
Генуяликлар ўз майдонида ҳар қандай рақибга қарши жиддий муаммолар ярата олишади. Ҳозирги “Милан” билан баҳсда ҳам улардан буни кутса бўлади. Жамоаларнинг имконияти тенг. Улар эгаллаб турган ўринлар ҳам ёнма-ён. Ғалаба мезбонларга миланликларга етиб олиш имкониятини беради.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Матузалем, Доннарумма, Врсалько, Куцка — Эл Шаарави, Де Шильо, Петанья, Амелия, Мунтари, Эссьен.

Беҳзод Назаров.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика