RU

Последние новости

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  5 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  3 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади Новости

А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади

"Милан" ва "Комо" Серия А 24-турининг қолдирилган ўйинини ўтказишди.

Биринчи тайм ўрталарда "Комо" футболчилари майдоннинг чап қисми орқали ҳужум уюштирди: Мартин Батурина жарима майдонининг чап четига пас берди, Мергим Войводина тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига ошириб йўллади, аммо гол офсайд сабаб дарҳол ҳисобга олинмади. Кейин Рафаэль Леау чап қанотдан жарима майдонига кириб, яқин бурчакка кучли зарба берди — дарвозабон кўкраги билан тўпни қайтариб, уни бурчакка чиқарди.

32-дақиқада "Милан" дарвозабони ҳеч қандай босимсиз ҳолатда тўпни Николас Пасга бериб қўйди, у эса жарима майдони ташқарисидан зарба билан дарвозани дарҳол ишғол қилди — 0:1. 

64-дақиқада Ардон Яшари жарима майдончаси ичига Леау ҳаракатига мос узун пас ташлади. Дарвозабон чиқиб келди ва Рафаэль тўпни унинг устидан ошириб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1. 

81-дақиқада "Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Сеск Фабрегаснинг ёрдамчиларидан бири билан тортишиб қолди — иккиси ҳам қизил карточка олди.

Бу ўйинда "Милан"нинг яққол устунлиги бўлмади, 1:1 ҳисобидаги дурангни адолатли натижа деб ҳисоблаш мумкин. "Россонери" иккинчи ўринда бормоқда ва "Интер"дан 7 очко ортда, рақиб эса олтинчи поғонани бўлишиб турибди.

"Милан" – "Комо" 1:1

"Сан Сиро" стадиони

Голлар: Леау 64' – Пас 32'

"Милан": Меньян, Де Вингет, Томори, Павлович (Габбия, 46), Атекаме (Салемакерс, 56), Яшари, Модрич, Риччи (Фофана, 55), Бартезаги, Нкунку (Фюллькруг, 62), Леау (Пулишич, 82).

"Комо": Бутес, Рамон, Диего Карлос, Кемпф, Ван Дер Бремпт (Валле, 71), Перроне, Роберто (Да Кунья, 78), Войвода (Смолчич, 90), Какере (Родригес, 78), Батурина, Пас (Дувикас, 71).

Огоҳлантиришлар: Пас (53), Бутес (63), Леау (68), Роберто (68), Салемакерс (87).

Четлатиш: Аллегри (80).

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика