RU

Последние новости

12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  0 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  2 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  11 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  9 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  4 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  2 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  17 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  16 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6

А Серия. Шомуродов 89 дақиқа ҳаракатланган басҳсда "Женоа" дуранг ўйнади Новости

А Серия. Шомуродов 89 дақиқа ҳаракатланган басҳсда "Женоа" дуранг ўйнади

Италия чемпионати 27-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Женоа – Удинезе 1:1  

«Луижи Феррарис»

Голлар: Пандев 10' – пенальти де Пауль 30'

Женоа – Перин, Заппакоста, Бираски, Кришито, Чиборра, Стротман (Бехрами, 82), Радованович, Зайц, Бадель, Шомуродов (Пьяца, 89), Пандев (Скамакка, 71).

Удинезе – Муссо, Молина, Де Майо, Нюйтинк, Ларсен, Арслан (Макенго, 63), Уолас, Перейра, де Пауль, Родриго Бекао, Льоренте (Несторовски, 81).

Огоҳлантиришлар: Пандев (11), Кришито (28), Бадель (74), Несторовски (90).

Ўйин ўз ниҳоясига етди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+2. Уууух! Қандай вазият!  Зайц яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

90. Несторовски қадтис ўйнагани боис сариқ карточка олди. 

89. "Женоа"да алмаштириш: Шомуродов ўрнига Пьяца туширилди. 

86. Шомуродов қарши ҳужумга ўтди, аммо 3 ҳимоячи қуршовида қолиб, барибир тўпни олдирди. 

83. Хавфли вазият! Перейранинг Несторовски томон қалтис паси сал ноанич кетиб қолди. 

82. "Женоа"да ўзгариш:  Стротман ўрнига Бехрами майдонга тушди. 

81. "Удинезе"да ўзгариш: Льоренте ўринга Несторовски ўйинни давом эттиради.

75. Де Майо ҳаводаги курашда Шомуродовга нисбатан қоидани бузди. 

74. Бадель Перейрага нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

73. де Паулнинг стандарт ваўитдан тепган тўпи анча ноаниқ кўриниш касб этди. 

71. "Женоа"да алмаштириш: Пандев ўрнига Скамакка ўйинга қўшилди. 

68. Йенс Ларсен қанотдан зарба берди, аммо дарвозабон қийинчиликка дуч келмади.

65. Роберто Перейра рақибларни алдашга киришиб кетди, аммо Радованович унга қаршилик кўрсатди. 

63. "Удинезе"да ўзгариш: Арслан ўрнига Макенго тушди. 

61. Давиде Заппакостанинг ичкарига узатмаси кутилганидек чиқмади. Зарба тўсиб қўйилди ва тўп майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.

55. Зарба!  Де Майонинг бош билан зарбаси ноаниқ кетди. 

54. Милан Бадель Соузага нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам вазиятга бефарқ бўлмади.

52. Кришитонинг хавфли узатмаси ҳеч кига тегмасдан майдонни тарк этди. 

49. Миха Зайц барчасини ўз бўйнига олиб, олдинга борди ва зарба йўллади, аммо зарба ноаниқ кўриниш олди.

48. Арслан тўпни олдинга узатиб берди, Маттиа Перин устамонлик билан тўпга эга чиқди. 

46. Иккинчи бўлимга старт берилди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

42. Зайцнинг узатмасини Бекао қайтаришга эришди, акс ҳолда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. 

38. Заппакостанинг узатмасини Льоренте бартараф этди. 

37. Зарба!  Давиде Заппакоста жаримадан зарба йўллади, ноаниқ.

34. Миха Зайцнинг яхши ўйланган узатмаси ўхшамади, дарвозасини тарк этган Муссо тўпни эгаллаб олди.

30. ГООООООООООЛ!  де Пауль пенальтини муваффақиятли бажариб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1!

28. Пенальти!  Ана холос!  Кришито Перейрани йиқитди ва сариқ карточка ҳам олди. 

26. Зарбаааа!  Элдор Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди. 

24. Пандевнинг зарбасидан кейин рикошет кузатилди, аммо дарвозабон сейв намойиш этишга хам эришди. 

23. Шомуродов тўпни олиб қўйди ва жамоасини олдинга бошлади, якунда ҳужумда барибир тўп йўқотилди. 

20. Молина узун пасни амалга оширди. Роберто Перейра уни қабул қила олмади, тўп жуда кучли кетиб қолди.

19. Шомуродов Бекаога нисбатан қоидани бузди, шундан сўнг Элдор бундан норози бўлди ва ҳакам билан вазиятни муҳокама қилиб олди. 

16. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 34% – 66%

14. Гол инобатга олинмади, сабаби Льоренте офсайдда қолган эди. 

13. ГОООООООЛ! Перейра! 

11. Либосини ечган Пандев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

10. Гол урилган вазиятда тўп Пандевнинг қўлига тегдими ёки йўқ, текширилди. Гол тоза урилган ва инобатга олинди. 

8. ГООООООООООООООООООООЛ!  Пандев!  Ичкарида тўпни қабул қилиб олган форвард рақиб дарвозасини ишҳол қилди – 1:0! 

7. Горан Пандев шифокоролар хизматига муҳтожлик сезмоқда. Тиббий ёрдам уўрсатилди, давом этамиз. 

5. "Удинезе" бурчак тўпига эга бўлди, бироқ уни муваффақиятли амалга оширмади. ҲИмоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштиришди.

3. "Удинезе" яхши жамоавий ўйин кўрсатмоқда. Кўплаб қисқа паслар рақибга ноқулайлик туғдиряпти.

1. Ўйин бошланди! 

Чигил ёзди машқларидан суратлар 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Женоа" клуби Италия А Серияси 27-турида "Удинезе" билан беллашади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика