RU

Последние новости

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  1 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  6 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   1 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  23 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

А Серия. Бугун "Милан" майдонга тушади Новости

А Серия. Бугун "Милан" майдонга тушади

Бугун Италияда А Сериянинг 6-турига якун ясалади.

Турни "Эмполи" - "Милан" учрашуви тугатиб беради.

Ушбу турда фаворит саналадиган жамоаларнинг деярли барчаси ғалаба қозонди ва бу миланликлар ҳам 3 очкони қўлга киритишлари шартлигини англатади.

"Эмполи" чемпионатни "Кальяри" устидан қозонилган ғалаба (2:1) билан бошлади. Аммо, уёғига жамоа ғолиблик нима эканлигини билмай келмоқда: "Кьево" (0:0), "Лацио" (0:1), "Женоа" (1:2) ва "Сассуоло" (1:3).

"Милан" ўтган тур ўз майдонида "Аталанта" билан жанговар дуранг (2:2) натижа қайд этган эди. Олдинроқ, хабар берганимиздек бугун катта эҳтимол билан "қизил-қоралар"нинг асосий ҳужумчиси Гонсало Игуаин майдонга тушмайди. Лекин, айрим итальян нашрлари бугунги ўйин учун берган тахминий таркибларига Игуаинни киритишган. Эҳтимол, бугун эрталаб ўтказилган тиббий текширувдан сўнг аргентиналик форварднинг майдонга тушишиша руҳсат берилар.

"Милан" яхши позицияга чиқиб олиш учун ғалаба қозониши шарт. Лекин, бугунги рақиб бироз ноқулай ҳисобланади. Бу жамоаларнинг охирги 5та қарама-қаршилигидан учтасида дуранг қайд этилган, икки бор эса "Милан" ғалаба қозонган.


Тахминий таркиблар:

"Эмполи":
Терракиано, Ди Лоренцо, Сильвестре, Майетта, Весели, Беннасер, Капеззи, Крунич, Траоре, Ла Гумина, Капуто.

"Милан": Жанлуижи Доннарумма, Абате, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессие, Биглия, Бонавентура, Сусо, Чалҳаноглу, Кутроне (Игуаин).


А Серия
6-тур натижалари


"Интер" - "Фиорентина" 2:1
"Удинезе" - "Лацио" 1:2
"Аталанта" - "Торино" 0:0
"Женоа" - "Кьево" 2:0
"Ювентус" - "Болонья" 2:0
"Наполи" - "Парма" 3:0
"Рома" - "Фросиноне" 4:0
"Кальяри" - "Сампдория" 0:0

Бугун

22:00. СПАЛ - "Сассуоло"
00:00. "Эмполи" - "Милан"


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика