RU

Последние новости

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  6 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  111 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  14

А ПРО-Лига. “Нефтчи” ўз майдонида “Ифтихор”ни мағлубиятга учратди Новости

А ПРО-Лига. “Нефтчи” ўз майдонида “Ифтихор”ни мағлубиятга учратди

А ПРО-лиганинг 11-турида “Нефтчи” Қиргулида “Ифтихор” жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг ҳар икки жамоа вакиллари фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим давомида “Нефтчи” вакиллари кетма-кет ҳужумлар ташкил этиб, рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келтирдилар. Мезбонлар томонидан таклиф этилаётган ҳужумкор ўйин услубидан келиб чиққан холда “Ифтихор” вакиллари қарши ҳужумда кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатдилар. Биринчи бўлим 41-дақиқасига келиб учрашувда ҳисоб очилди, мезбонларнинг чап қанотдан ташкил этган ҳужумини Хамидулло Абдухамидов ажойиб зарба билан голга айлантириб, ҳисобни очди. Танаффусга қадар ҳар икки жамоа вакилларида гол киритиш учун вазиятлар юзага келган бўлса-да, дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобидаги натижа билан якунига етди.

Иккинчи бўлим “Нефтчи” вакилларининг ҳужумлари билан бошланди. Айтиш мумкинки, шу куни учрашувда кўплаб вазиятларда “Нефтчи” вакилларига омад етишмади. “Ифтихор” жамоаси вакиллари қарши ҳужумда иккинчи бўлим давомида бир неча бор “Нефтчи” дарвозасини ишғол этиш учун қулай вазиятларга эга бўлдилар, лекин вазиятлар самарасиз якунланди. Рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этаётган “Нефтчи” вакиллари учрашувнинг 87-дақиқасида “Ифтихор” дарвозасига иккинчи голни киритдилар. Мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримов гол уриб,ҳисобни 2:0га етказди. Қизиқарли ўтган учрашув “Нефтчи” жамоасининг ғалабаси билан якунланди.


А Про-Лига. 11-тур.

“Нефтчи” – “Ифтихор” 2:0 (1:0)
Ҳакамлар:
А.Рисқуллаев , Ф.Йўлдошев, Н. Афиногенов
Назоратчи: А. Клепиков
Комиссар: Э.Бахтиёров

Голлар: Хамидулло Абдухамидов 41 (1:0), Исломбек Каримов 87 (2:0)

"Нефтчи": 16.Хуршид Мухаммадов, 2.Асилбек Ғойибжонов, 4.Шодиёр Хожиматов, 7.Ислом Тошпўлатов, 11.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13.Жамшид Қобулов, 14.Абдужалил Маназаров, 15.Миржамол Неъматов, 19.Алишер Абдувохидов, 20.Дилёрбек Ирматов, 77.Исломбек Каримов
Захира: 21.Фаррух Турдалиев, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 17.Илҳомжон Ваҳобов, 23.Шахзодбек Усмонов, 25.Азизбек Мухторов, 33.Дониёр Мадаминов

"Ифтихор":
16.Дилҳушбек Мўйдинов, 4. Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев,8.Оллоёр Солижонов, 10.Достонбек Бобожонов, 13.Шуҳратжон Ўринбоев, 18.Нодирхон Камолов, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшидбек Тўрақулов, 25.Шохрух Йўлдошев, 90.Ғиёсжон Турсунов
Захира: 1.Малик Абдулазиз Бурхонов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 3.Жавоҳир Аъзамов, 9.Достонжон Рашидов, 14.Бекзод Алиев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков.


Бекзод Толибов


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика