RU

Последние новости

14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  13 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  1 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  6 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  21 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2

Биринчи лига. 6-тур ўйинлари бошланмоқда. Тахминингиз қандай? Новости

Биринчи лига. 6-тур ўйинлари бошланмоқда. Тахминингиз қандай?

Яна бир неча соатлардан сўнг биринчи лиганинг иккинчи босқич, 6-тур ўйинлари старт олади.

Ишқибозларни бу сафар ҳам бир-биридан қизиқ ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўлмас. Бўлажак баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини кўриб чиқамиз. Хўш, бу борада сизнинг таҳминингиз қандай?

16:30. «Обод» (Тошкент) – «Пахтакор-2» (Тошкент)

Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), Ш. Юлдашев (Гулистон), Д. Убайдуллаев (Гулистон)

Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

Мазкур Тошкент дербиси ҳам кескин курашлар остида ўтса ажаб эмас. Бу каби дерби мақомини олган баҳслар жамоаларнинг турнир жадвалида қай тариқа жойлашувига умуман таъсир ўтказмайди. Аксинча майдонда жиддий кураш кечади. Бизнингча “Обод” – “Пахтакор-2” учрашуви ҳам бундан мустасно бўлмаса керак. Лекин пешқадамни ўз майдонида фақат ғалабадан бошқа нарса қониқтирмаслиги турган гап. Тақвимга кўра меҳмон сифатида ўйнайдиган “Пахтакор-2” ҳам ўтган турда ўз майдонида йўқотган очколарни қайтариш йўлида астойдил ўйнаши аниқ. 

Имкониятлар: 60х40

 

17:00. «Хоразм» (Урганч) – «УзДонгЖу» (Андижон)

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро), Ш. Раҳматов (Бухоро)

Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

Ушбу ўйин ҳар икки клубнинг нимага қодир эканлигини кўрсатиб берса ажаб эмас. Олий лига чиқиш йўлида курашга қўшилган “Хоразм” агарда ўз майдонида мағлуб бўлса у холда жамоанинг элита йўлланмаси учун курашда имконияти сезиларли равишда пастлаши аниқ. “УзДонгЖу”да ҳам ҳудди шундай. Бу жамоа ҳам олий лига йўлланмаси учун бир курашиб қўрмоқчи. Бунинг учун улар ушбу оқшом мағлуб бўлмаслиги лозим. 

Имкониятлар: 55х45


16:30. «Машъал-2» (Муборак) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон)

Ҳакамлар: Д. Мухторов (Тошкент), Н. Анфиногенов (Тошкент), С. Нишонбоев (Тошкент)

Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

Муборакликлар ўз майдонида осонликча очко улашиб юборадиган жамоалардан эмаслигини олдинги турларда ҳам исботлаганди. Лекин ёзёвонликлардан ҳам ҳар нарса кутиш мумкин. Негаки, Исломжон Исмоилов бошқарувидаги жамоа иккинчи босқич ўйинларини кутилмаганда, муваффақиятли бошлаб, кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Балки улар бугун ҳам сафардан очко билан қайтар. Лекин юқорида айтиб ўтганимиздек, “Машъал-2”нинг устунлиги бу – ўз майдонида ўйнашидир. Қолаверса таркибдаги футболчилар ҳам бугунги кунга келиб, бир-бирларини сўзсиз тушуниб етишади. Дилшод Андаев бошчилигидаги жамоада жиддий йўқотиш мавжуд бўлиб бу иқтидорли ҳужумчи Турсунмурод Ҳамдамов дисквалификация туфайли бугун майдонга туша олмайди. 

Имкониятлар: 60х40


17:00. «Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Цементчи» (Қувасой)

Ҳакамлар: К. Расулов (Қарши), Х. Отамуротов (Урганч), Д. Жуманиёзов (Урганч)

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

Чемпионат аутсайдерига айланиб қолган “Ғиждувон”нинг ишлари негадир юришиб кетмаяпти. Бугун уларни ўз майдонида яна бир жиддий рақиб билан ўйин кутиб турибди. Таркиб ва бошқа жиҳатлар борасида рақибидан бироз бўлсада, устунлик қиладиган қувасойликлар ушбу оқшом сафардан ғалаба билан қайтиши ҳам ҳеч гап эмас. Ёки майдон эгалари ушбу таҳминларимизни йўққа чиқариши ҳам мумкинлигини айтиш лозим. 

Имкониятлар: 45х55


16:00. «Орол» (Нукус) – «Хотира-79» (Уйчи)

Ҳакамлар: Ф. Норсафаров (Қарши), Ф. Усмонов (Қарши), З. Элибоев (Қарши)

Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

Ўтган турда йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Орол” бугун ўз майдонида мухлисларини ғалаба билан қувонтириш учун астойдил тайёргарлик кўрган бўлса ажаб эмас. “Хотира-79”нинг сафардаги баҳсларда у қадар омади чопмаяпти. Боз устига Нукусдан очко олиб қайтиш ҳам осон эмаслигини айтиш даркор. Ўтган турда дисквалификация туфайли “Орол”га ёрдам бера олмаган бир неча футболчилар бугун майдонга тушиши мумкиндир. 

Имкониятлар: 70х30


16:30. «Насаф-2» (Қарши) – «Косонсой» (Косонсой)

Ҳакамлар: И. Ибрагимов (Нукус), Д. Сарсенов (Нукус), Б. Канназаров (Нукус)

Назоратчи: М. Исмаилов (Тошкент).

Тобора ўз ўйинини топиб бориш баробарида натижаларини ҳам яхши томонга ўзгартириб бораётган “Насаф-2” ўз майдонидаги баҳсларда осонликча таслим бўлмаяпти. Шу боис бугун “Косонсой”га ҳам мезбонлар томонидан жиддий қаршилик бўлишини таҳмин қилиш мумкин. Лекин Меҳмон Солихўжаев шогирдлари ҳам қараб турмаса керак. Ўтган турдаги йирик ҳисобли ғалаба косонсойликларга руҳан далда бўлган эрса ажаб эмас. 

Имкониятлар: 50х50


16:30. «Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Оқ-тепа» (Тошкент)

Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), Х. Ўролов (Тошкент вилояти), С. Ульфатов (Тошкент вилояти)

Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

Бугун мухлислар пойтахтда яна бир дербига гуовҳ бўлади. Хоҳловчилар ушбу баҳсга борсин. Буниси ҳам юқорисидагидан қолишмайди. Чунки “Оқ-тепа” ҳам расмий жиҳатдан меҳмон бўлсада, ғалаба иштиёқида ўйнаши турган гап. Аммо “Локомотив-БФК” ҳам ўз майдонида жиддий ташвиш туғдиришини айтиш мумкин. Тақибчиларидан қочиб кетиш учун кўпроқ “Оқ-тепа”га ғалаба зарур. 

Имкониятлар: 45х55


16:30. «Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент)

Ҳакамлар: Н. Қосимов (Қарши), О. Умаров (Тошкент вилояти), Д. Искандаров (Нукус)

Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).

Мазкур тўқнашувни турнинг марказий ўйини дейиш мумкин. Зоминликлар ҳар қандай хаолатда ҳам ўз уйида камдан-кам ютқазади. Лекин “банкирлар” ҳам сафардан қуруқ қўл билан қайтмаслик илинжида астойдил ўйнаши табиий. Ғалабага бўлган имконият майдон эгаларида нисбатан кўпроқ дея таҳмин қиламиз. Хуллас майдонда жиддий кураш кечишини таҳмин қилиш мумкин. Қолганини ўйиндан кейин билиб оламиз. 

Имкониятлар: 60х40


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика