RU

Последние новости

20:24Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4

90-йиллар футболи. Хосеп Гвардиола Новости

90-йиллар футболи. Хосеп Гвардиола

Тарихий суратларда акс этган футбол юлдузларини эслашда давом этамиз.

Ҳозирги кунда "Бавария" клуби бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган испаниялик Хосеп Гвардиола 1971 йилнинг 18 январида Испаниянинг Сантпедор шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятида ҳимоячи сифатида ўйнаган. У профессионал фаолиятини "Барселона" сафида бошлаган. 1990 йилдан 2001 йилга қадар Каталония клубида ўйнаган. 2001-2002 йилги мавсумда Италиянинг "Брешиа" клубида фаолият олиб борган. 2002-2003 йилда "Рома"да, 2003 йилда яна "Брешиа"да тўп тепган. 2003-2005 йилда Қатарнинг "Ал Аҳли" клубида ўйнаган. Гвардиола фаолиятини 2006 йилда Мексиканинг "Дорадос" клубида тугатган эди.

Испания миллий терма жамоаси сафида 47та ўйин ўтказиб 5та гол урган.

Мураббийлик фаолиятини "Барселона Б"да бошлаган. 2008-2012 йилларда "Барселона"да ишлаган. 2013 йилдан буён Германиянинг "Бавария" клубини бошқариб келмоқда.

Футболчиликдаги ютуқлари:
1992 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби, 6 карра Испания чемпиони, 2 карра Испания кубоги соҳиби, 4 карра Испания Суперкубоги соҳиби, ЕЧЛ ғолиби, Кубок эгалари кубоги соҳиби, 2 карра Европа Суперкубоги соҳиби.

Мураббийликдаги ютуқлари:
Жамоавий: 3 карра Испания чемпиони, 2 карра Испания кубоги соҳиби, 3 карра Испания Суперкубоги соҳиби, 2 карра ЕЧЛ ғолиби, 3 карра Европа Суперкубоги соҳиби, 3 карра клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби, 2 карра Германия чемпиони, Германия кубоги соҳиби.
Шахсий: 4 карра Испанияда йилнинг энг яхши мураббийи, 2011 йил FIFA талқинига кўра Жаҳоннинг энг яхши мураббийи, 2 карра IFFHS талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи, 2 карра World Soccer газетаси талқинига кўра энг яхши мураббийи.


Суратда футболчи Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Суперкубоги кубоклари билан (1992 йил)


90-йиллар футболи: 1999 йилги ЕЧЛ финали

90-йиллар футболи: Кристиан Вьери ва Роналдо

90-йиллар футболи. Голландия-1995

90-йиллар футболи: Тьерри Анри

90-йиллар футболи. Алессандро Дель Пьеро ва Филиппо Инзаги

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика