RU

Последние новости

00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:30Испания кубоги. "Атлетико" ва "Барселона" финал учун жангга киришишди (онлайн ҳисоб)  25 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  1 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 23:12Италия кубоги. "Милан" – "Интер". Дерби учун таркиблар аниқ  2 23:06АПЛ. "Ливерпуль" – "Эвертон". Таркиблар аниқ!  1 22:40АПЛ. ​"Манчестер Сити" – "Лестер". Ҳусанов қайдномада йўқ  121 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  43 17:22DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи  0

Равшан Ҳайдаров: “Ҳақли равишда ғалаба қозондик” Новости

Равшан Ҳайдаров: “Ҳақли равишда ғалаба қозондик”

Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Австрия – Ўзбекистон (0:2) учрашувидан сўнг Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида журналистлар билан суҳбатда бўлди.

“Албатта, барчамиз жуда хурсандмиз. Йигитларга катта раҳмат. Барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди ва биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйин учун танланган тўғри тактика ва йигитларимиз бор кучини бериб ўйнагани ғалаба биз томонда бўлишини таъминлади деб ўйлайман”.

“Достон Ҳамдамов бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Унинг киритган икки голи бизга ғалаба келтирди. Бироқ бу ғалаба учун қолган барча йигитлар ҳам бирдек меҳнат қилишди. Ғалаба барчаники. Ҳамма бу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди”.

“Биз ҳимояда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларда рақибни “ушлашга” ҳаракат қилдик ва бу тактикамиз иш берди. Биринчи бўлимда бироз совуққонлик етишмади. Аммо иккинчи бўлимда босимни бироз оширдик. Ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумларга яхши қўшилди”.

“Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат. Биз чорак финал билан чегараланиб қолмоқчи эмасмиз. Турнирга аввалги натижаларни янада яхшилаш учун келганмиз. Футболчилар ҳам буни яхши билишади”, — дейди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика