Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин
02 апр 22:25
Новости
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола кейинги мавсумдан "Милан"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда Corriere della Sera ва La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда. Бунинг учун "Милан" клуби Гвардиола билан жуда яхши алоқаларда бўлган Фабио Паратини спорт директори этиб тайинлаши керак.
Маълум бўлишича, Паратичи "Милан" билан аллақачон оғзаки келишувга эришиб бўлган. Янги мавсумдан у "Милан"да иш бошлайди. Гвардиоланинг жамоага келиши осон бўлмаслигини ҳамма тушуниб турибди, аммо бунинг эҳтимоли мавжуд. Ҳозирги пайтда эса клуб бош мураббийлигига "Марсель" устози Роберто Де Дзерби асосий номзод бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии