RU

Последние новости

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  4 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  20 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Миржалол Қосимов: "Суюнов ва Нестеров асосий таркиб учун рақобатлашади" Новости

Миржалол Қосимов: "Суюнов ва Нестеров асосий таркиб учун рақобатлашади"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов кечаги машғулотлардан сўнг сайтимизга қисқача интервью бериб ўтди.

"8 июндан бошлаб йиғилдик ва машғулотларни бошладик. Нимагаки кеча (суҳбат 8 июнь куни бўлиб ўтган) Ўзбекистон чемпионатида тур ўйинлари бўлиб ўтди. Йиғинга 24 футболчини жалб этгандик. Бироқ Сервер Жепаров Корея чемпионатида жароҳат олиб қолганлиги боис 23 нафар футболчи билан тайёргарликни давом эттирамиз. Режага кўра бир ҳафталик йиғин ташкил этганмиз. Жаҳон чемпионатининг иккинчи саралаш босқичи бошланиш арафасида турибди. 16 июнь куни КХДР билан дастлабки тур ўйинини бошлаб оламиз. Биз КХДР билан бўладиган беллашувга Эрон билан ўтказиладиган ўртоқлик баҳси орқали тайёргарлик кўрамиз. Биз жой олган гуруҳ яхши ва қизиқарли. Бу гуруҳни осон деб бўлмайди. Бизнинг олдимизда турган асосий мақсад гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўл олиш. Тайёргарликларимиз ёмон эмас. Бугун йиғилган бўлсак, эрта-индин машғулотларни давом эттирамиз ва кейин Эронга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушамиз", - дея гап бошлади Миржалол Қосимов.


- Ҳимоя чизиғи хусусида гапириб ўтсангиз. Бу йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган Шерзод Аъзамов терма жамоага жалб этилмади...

- - Ҳозирча таркибда янги футболчилардан Икром Алибоев қўшилди. Алибоев илк бор терма жамоа билан биргаликда машғулотларни ўтказмоқда. Айни пайтда таркибда катта ўзгаришларни амалга ошириб, бир қатор футболчиларни синаб кўрадиган вақт эмас. Қисқа муддат ичида КХДР билан бўладиган баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак. Шу боис терма жамоа сафида ўйнаш тажрибасига эга Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов ва Анзур Исмоиловларни жалб этдик. Шерзод Аъзамов яхши ўйнашда давом этиб ҳаракат қилаверса келажакда терма жамоа сафидан ўрин олиши мумкин. Буни вақт кўрсатади.


- Жалб этилган дарвозабонларнинг иккитаси, яъни Игнатий Нестеров ва Акбар Тўраев ҳозирги кунда ўз клубида асосий кипер ҳисобланишмаяпти ва улар ўйин амалиётисиз қолиб кетишмоқда. Фақатгина Элдор Суюнов ўз жамоасида мунтазам майдонга тушиб келмоқда. Асосий таркибда қайси дарвозабонни ўйнатиш режангиз бор ёки машғулотларга қараб постни кимга топширишни аниқлайсизми?

- Терма жамоанинг юки оғир. Шу боисдан биз тажрибаси бор дарвозабонларимизни терма жамоага чақирганмиз. Ҳали айтиб ўтганимдек, қисқа вақт ичида биз расмий ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Машғулотлар жараёнидан келиб чиқиб дарвозабоналаримиз бирини КХДРга қарши ўйинда майдонга туширамиз. Тўғри, Игнатий Нестеров ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Бироқ ушбу посбон фаолияти давомида жуда катта ўйинлардаЮ халқаро учрашувларда майдонга тушган ва бу борада жуда бой тажрибага эга. КХДР билан бўладиган беллашувда Элдор Суюнов ёки Игнатий Нестеровни майдонга туширамиз. Асосий рақобат ушбу иккала дарвозабон ўртасида кечади. Бу кўпинча тайёргарликка боғлиқ. Ким тайёр бўлса, ўшанга ишонамиз. Бу ўйинга яқин маълум бўлади. Бизда назорат учрашувлари, тайёргарлик учун икки ҳафталик йиғинлар йўқ. Қисқа фурсатли йиғинларда янги футболчиларни синовдан ўтказиш муаммо. Уларни синаб олиш учун аввало кўпроқ назорат ва ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш зарур. Барча ҳаракатларимиз ва қилаётган ишларимиз ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд этишдан иборат.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика