RU

Последние новости

10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  3 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1

ЖЧ-2015. Ўзбекистон ёшлари фижиликларни мағлуб етиб нимчорак финалга чиқди Новости

ЖЧ-2015. Ўзбекистон ёшлари фижиликларни мағлуб етиб нимчорак финалга чиқди

Фижи U20 ва Ўзбекистон U20 ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Фижи U20 - Ўзбекистон U20 0:3

Голлар: Э.Шомуродов 62, З.Ўринбоев 63, М.Қосимов 90+3.

Фижи U20: Наирубе, Наиду, Прасад, Дрелоа, Туивуна, Чанд, Хюз, Вереву, Варанаивалу, Вака, Сивоки.

Захира: Муҳаммад Хон, Рао, Матанисга, Тома, Чанд, Букш, Саҳиб, Ражу, Део, Наиду.

Ўзбекистон U20: Дилшод Ҳамроев, Рустам Ашурматов, Иброҳим Абдуллаев, Одил Ҳамробеков, Акром Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов (Равшан Хурсанов, 84), Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов (Миржамол Қосимов, 74), Забиҳилло Ўринбоев, Достон Турсунов (Ҳуршид Ғиёсов 46).

Захира: Сарвар Каримов, Тимур Толипов, Жавоҳир Сидиқов, Аббос Отахонов, Нажмиддин Нормуродов, Сардор Азимов, Ботирали Эргашев.

Огоҳлантириш: Вака 59, Никел - Достон Турсунов 6, Одил Ҳамробеков 30

 

                        МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                       Янгилаш


Ўзбекистон ёшларининг нимчорак финалдаги рақиби Австрия U20. Ушбу ўйин 11 июнь куни бўлиб ўтади. Бошланиш вақти 09:00.


ЖамоаларЎйинҒалабаДурангМағлубиятОчко
Германия33009
Ўзбекистон31023
Гондурас31023
Фижи31023



Футболчиларимиз мухлисларга миннатдорчилик билдиришмоқда.

Бир неча дақиқадан сўнг гуруҳ жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Учрашув якунланди. Ушбу саҳифада онлайн давом этади.


90+3. ГОООЛЛЛЛ!!! Миржамол Қосимов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага аниқ зарба берди. 


90+1. Хурсанов яқин масофадан дарвозани ташқи томонини нишонга олди.


90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89. Фижиликларда стандарт. Аммо бу зарба бир кишилик жонли деворга тегиб, ҳужум бартараф бўлди.


87. Майдонда селекционерлар борлигини намойиш этишди.


86. Никел Қосимовни йиқитди.  Сариқ карточка.


84. Ўзгариш. Шомуродов ўрнига Хурсанов.


Элдор Шомуродов бир ўзи чап қанотдан жарима майдони ичига кириб борди, аммо унинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

83. Соҳибов бир неча ҳимоячи орасидан зарба берди. Дарвозабон бу сафар тўпни эгаллаб олди.

.

82. Гондурас - Германия 1:5. Учрашув давом этяпти.


81. Зарба берадиган вазиятда футболчимиз тўпни жамоадошига оширди ва ҳужумимиз бартараф этилди.


79. Соҳибовв! 11 метрлик нуқта устидан берилган зарба, дарвозага эмас, осмонларга кетди.


78. Акром Комилов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо унинг тўп ошириши манзилига етиб бормади. Бурчак тўпидан ҳам наф чиқмади.


76. Рақиб футболчилари ҳам энди қанотлардан ҳужумга ўтяпти.


74. Ўзгариш. Ҳамдамов ўрнига Қосимов.


                    Абдураҳмон Фозиловга раҳмат!


72. ҲАМДАМОВВВ!!! Ҳамдамовнинг зарбасига рақиб ҳимоячиси тўсқинлик қилди.


71. Забихиллонинг Элдорга етказган тўп оширишни Шомуродов голга айлантира олмади.


69. Жамоамизнинг бурчак тўпини дарвозабон эгаллаб олди.


68. Ўзгариш. Варанивалу ўрнига Рао. Хюз ўрнига Матанисига.


67. Вакилларимизда бурчак зарбаси.


65. Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги терма жамоамиз мухлислари "ГОООЛ, ГОООЛ, ЯНА БИТТА ГОЛ" дея футболчиларимизни олиднга чорлаяпти.


63. ГООЛЛЛЛ!!!!!! Забихилло Ўринбоев ҳисобни 0:2 қилди!!! Шомуродовнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Ўринбоев дарвозага зарба берди. Рақиб дарвозабони ўзига келган тўпни қайтара олмади.


62. ГОООЛЛЛЛЛЛ!!!! Элдор Шомуродов! Бу мўжиза! Элдор Шомуродовнинг зарбасини рақиб дарвозабони бир уринишда ушлай олмади ва тўп қандайдир мўжиза билан дарвозага кириб кетди.


Соҳибов икки футболчини чиройли алдаб ўтди, аммо сўнгги тўп оширишда хатолик ва бурчак тўпи.

61. Абдураҳмон Фозилов ҳам "Ўйнайсизларми ёки йўқми" дея эътироз билдириб ўтди.


59. Соҳибовга рақиб футболчиси зарба берди. Вака сариқ карточкали бўлиб олди.


58. Ёшларимизнинг тўпни рақибга топшириб қўявериши гол билан якунланмаса бўлди.


56. Футболчиларимиз ҳужумда. Аммо иккинчи қаватда ҳам бизга омад етишмаяпти.


53. Фижи футболчиси жароҳат олди.


52. Абдураҳмон Фозилов ҳам футболчиларимиз эътироз билдиряпти. Ҳақиқатдан ҳам бундай ўйин билан Фижи у ёқда турсин, хатто "Маҳалла Юнайтед" жамоасини ҳам юта олишмайди.


51. Ўринбоевнинг жарима майдончасига ташлаган тўпига биринчи бўлиб рақиб дарвозабони етиб келди, бизнинг футболчи эмас.


49. Элдорнинг оширмаси манзилига етиб бормади ва қарши ҳужум бошланди, аммо Иброҳим Абдуллаев бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


47. Элдор Шомуродовнинг зарбаси ноаниқ.


46.Ўзгариш.  Ҳуршид Ғиёсов майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 



                     Жавоҳир Соҳибов тўп учун курашда

Сўнгги сониялар ҳам ўтиб бўлди. Ҳамдамовнинг зарбаси нонаниқ. Танаффус.

Ўринбоевни йиқитишди. Гол уриш учун қулай имконият.

45+2. Қарши ҳужум набати фижиликларда. Аммо улар ҳам худди бизнинг футболлчилар каби суст ҳаракат қилишди.


45+1. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Қарши ҳужумга ўтган футболчиларимиз қарши ҳужум қандай бўлишини унутиб қўйди.


Ҳамробеков бир вазиятда қовун тушириб, кейингисида қутқариб қолди.

45. Фижи жамоаси тўхтовсиз ҳужумларни амалга оширяпти.


44. Рақибларимизда жуда қулай имконият пайдо бўлган эди, аммо бахтимизга зарба бериш эсдан чиқиб қолди.


42. Ҳамробеков ўзига келган тўпни ўзгача услубда зарба беришга уринди, аммо оддий тепганда ҳам у тўпга теккан бўлар эди.


41. Фижилик футболчи Шомуродовга тирсаги билан зарба берди, аммо ҳакам жим.


39. ЗАРБААА!!! Ҳамдамовнинг оширмасига боши билан зарба берган Ўринбоев бироз адашди. 


37. Шомуродов девор услубидаги тўп оширишда бир футболчидан ўтиб жарима майдончасига тўпни ташлаб берди, рақиб ҳимоячилари яхши ўйнашди.


Ҳакам кутилмаганда ўйинни тўхтатиб баҳсли тўпни ўйинга киритди. 

36. Елкама-елка курашларда футболчиларимиз яхши ҳаракат қиляпти.


34. Фижиликлар қарши ҳужумга таяниб ўйнашяпти.


Биз ғалаба қозонмасак Германия ютганининг бир тийинлик фойдаси йўқ.

33. Иккинчи учрашувда Гондурас Германияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўляпти.


32. Ёшларимизда бурчак тўпи.


30. Сариқ карточка. Одил Ҳамробеков.


29. Ажойиб тўп оширишлар, аммо ҳужумимизни якунлайдиган футболчи топилмаяпти.


28. Акром Комилов узоқ масофадан зарба берди. Бурчак зарбаси. Бурчакдан ўйинга киритилган тўпдан ҳам наф чиқмади.


27. Ёшларимизнинг ўйини анча очилгандай. Тўп оширишлар, тўпни тўхтатиш сифатлари анча яхши.


26. Фижиликларда бурчак зарбаси.


25. Футболчимиз Вакага нисбатан қоида бузди. Ҳакам карточкасини аяди.


24. Рақиб жамоа футболчилар иккинчи қаватда суст ўйнашяпти. Бундан фойдаланиб қолиш керак.


Ҳамдавом ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди, ҳимоячи Ўринбоевдан тўпга олдинроқ чиқди.

23. Иложи борича тезроқ гол уриш керак. Акс холда ҳолимизга маймунлар йиғлайди.


22. Элдор Шомуродов дарвозага зарба берди. Ноаниқ!


21. Ҳайдаров футболчиларга "Очиламиз" дея кўрсатмалар бериб турибди.


19. Кураш асосан майдон марказида кечяпти. ҲАМДАМОВВВ!!! Жарима майдончаси ичида тўпни тутиб олган Достон дарвозага эмас футболчига қарата зарба берди.


16. Ҳамробеков 7 метрдан дарвозага зарба бера олмади. Бурчак тўпи. Бир нималарни ўйлаб қўйган футболчиларимизнинг ғояси амалга ошмади.


15. Ўринбоев оширган тўпни жамоадоши тушунмади ва тўп рақибларга ўтди.


13. Ёшларимизда гол уриш учун қулай имконият. Дарвозагача масофа 26-30 метр. Тўп жонли деворга тегиб қайтди ва қарши ҳужум амалга ошишига бир баҳия қолди.


12. Стадионда мухлис кўп. Аммо фақат Абдураҳмон Фозиловнинг овози эшитиляпти.


11. Яна футболчиларимиз майдонга марказига етиб бормай тўпни йўқотди ва яна жуда хавфли ҳужум. Бахтимизга Вака тўпга зарба беришда хатога йўл қўйди. 


11. Абдураҳмон Фозилов ёшларимизни фаол қуллаб-қувватлашда давом этяпти. Қойил!


10. ЗАРБАААА!!!! Ўринбоев ва Шукуров берган зарбалар дарвоза тўсини устунига тегди! Гол эмас.


9. Тўп билан кўпроқ бизнинг футболчилар муомалада бўлишяпти.


6. Достон Турсуновга сариқ карточка. Маайдон марказидаги қўполлик учун.


4. Одил Ҳамробековда гол уриш учун ажойиб имконият бўлган эди, унинг боши билан берган зарбаси тўғри рақиб дарвозабони қўлига бориб тушди.


1. Учрашув бошланди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика