RU

Последние новости

14:35"Сўғдиёна" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  17 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10

"8+3". Ўзбекистон терма жамоасини ҳеч қачон кучли мураббий бошқармаган (12-сон) Новости

"8+3". Ўзбекистон терма жамоасини ҳеч қачон кучли мураббий бошқармаган (12-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал журналист, ПФЛ мусобақаларни ўтказиш бўлимида фаолият юритаётган Шерзод Ражабов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Мен кузатганларим ичида энг кучлиси Лионель Месси. 

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Чиройли голлар талайгина. Улардан биттасини танлаш қийин. Роберто Карлоснинг Францияга жаримадан урган голи. Златан Иброҳимовичнинг Англия дарвозасига киритган тўпи. Мауро Брессаннинг "Фиорентина" - "Барселона" ўйинида киритган голи. 

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Златан Иброҳимович. Уни бошқалардан мутлақ ажралиб туришини футболга қизиққан барча билса керак.

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Менимча, Ўзбекистон терма жамоасини шу пайтгача кучли мураббий бошқармаган. 

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- 2011-2016 йиллардагиси кучлироқ эди.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Ўзбекистон клубларида иш юритаётган мураббийларнинг малакаси ва савияси танқидга лойиқ. 

- Аёллар ва футбол. Бунга қандай қарайсиз?

- Агар футболга қизиқишса, ўйнайверишсин. Футбол ҳам бошқа жамоавий спорт турлари каби, аёллар ўйнаши мумкин бўлган спорт тури.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Буффон, Карлос, Пуйоль, Рамос, Замбротта, Миржалол Қосимов, Роналдиньо, Гути, Зидан, Роналду, Месси.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Отам. Мен ҳавас қилиб, эргашадиган инсонлар аслида кўп. Барчасидан нимадир олишга, нимадир ўзлаштиришга интиламан.

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Бироз қизиққонлигим. Тезда қизишиб кетаман. Бошқа камчиликларим ўзимга кўринмаса керак, билмадим.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- 2012 йилда ЎФФда иш бошлаганим. 

"8+3". Ривалдонинг Муборакдаги голи, Зафар Холмуродов ва Хиросима-1994... (11-сон)

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика