RU

Последние новости

00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  0 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  14 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  5 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  3 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:42"Байер" — "Арсенал". Таркиблар маълум  8 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  9 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  11 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  1 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  16 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  11 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0

"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон) Новости

"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот котиби, журналист Омонжон Тўхтамирзаев билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.  

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Мен кузатган футболчилар орасида энг кучлиси - Роналдиньо.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- ЕЧЛ 1/8 финалида (2004 йил адашмасам) Роналдиньо "Челси" (Чех) дарвозасига урган голи.


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Криштиану Роналду (меҳнаткашлиги эвазига шу даражага чиққан деб ҳисоблайман). 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Халқаро миқёсда ўлчасак, чинакамига кучли мураббий бўлмаган. Назаримда, Катанец ҳам хато танлов. 

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Ҳар сафар ЖЧга чиқамиз деб кутадиган мухлислар. Бевосита футболчиларга келсак - Одил Аҳмедов. Менимча, умумий фаолияти инобатга олинса, у кўпроғига лойиқ эди. 

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Ташкилий масалаларга ҳозиргидан чуқурроқ қараш зарур. Деярли ҳаммамиз осонгина футболчиларни айбдорга чиқаришга ўрганиб қолгандекмиз. Лекин майдон ташқарисидаги ишлар ҳам анча муҳим. 

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Вазият тақозоси туфайли охирги марта стадиондан ўйинни кузатганимга ярим йилдан кўпроқ бўлибди.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

Икер Касильяс, Филипп Лам, Карлес Пуйоль, Серхио Рамос, Гари Невилл, Зинедин Зидан, Каземиро, Тони Кроос, Роналдиньо, Криштиану Роналду, Фернандо Торрес.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Кимнидир тўғридан-тўғри кўчириш керак эмас, имкон қадар яхши ҳислатларни кўпайтириш керак. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Ёқмаган тарафим - вақтимдан максимал равишда унумли фойдаланмаяпман, менимча. Камчиликларим борасида яқинларим, атрофимлагилардан сўраш тўғрироқ бўлса керак.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Умид қиламанки, чинакамига бурилиш нуқтаси дейишга арзийдиган вазият, воқеа энди (келажакда) амалга ошади. 

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон)

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика