RU

Последние новости

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  9 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

82 ёшни қарши олган кунида Ахбор Имомхўжаевнинг 12-эвараси дунёга келди Новости

82 ёшни қарши олган кунида Ахбор Имомхўжаевнинг 12-эвараси дунёга келди

Ўзбек спорти журналистикасининг отахони сифатида танилган, ўзининг унутилмас футбол шарҳлари билан мухлислар қалбидан жой олган Ахбор ака Имомхўжаев кеча — 19 февраль куни ўзининг 82 ёшини қарши олганди.

Байрам давом этаётган бир вақтда Ахбор ака учун қувончли бўлган яна бир хушхабар етиб келди. Айнан шу куни атоқли футбол шарҳловчисининг 12-эвараси дунёга келди.

Ахбор ака 5 фарзандни тарбия қилди (улардан бири бандаликни бажо келтирган). Ибратли оилада 15 нафар набира улғайди. Кечадан эътиборан эса эваралар сони 12 нафарга етди.

Биз сайтимиз номидан Ахбор ака Имомхўжаевга кечагидек бахтли кунларнинг яна кўпини тилаб қоламиз! Фарзандлар, набиралар ва абиралар қуршовида мана шундай файзли ҳаёт кечириш барчамизга насиб қилсин!

P.S. Имомхўжаевлар хонадонида 11-эвара ўтган йилнинг 12 августида дунёга келган бўлиб, ҳамкасбимиз Диёр Имомхўжаев Ахбор ака ва Фарида аяларнинг никоҳ тўйлари кунида ота бўлиш бахтига мушарраф бўлганди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика