RU

Последние новости

19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  0 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  12 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  13 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  2 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  25 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1

"Шўртан" - "Сўғдиёна" 3:0 Новости

"Шўртан" - "Сўғдиёна" 3:0

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Сўғдиёна" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ

90. Учрашувга  3 дақиқа қўшилди

85. ГООООЛ! Игорь Таран пенальтидан гол урди - 3:0.


84. Игорь Таранга сариқ карточка кўрсатилди.

80. Суғдиёна жамоаси таркибида яна бир ўзгариш. Рашидов Санжар ўрнига майдонга Акмал Абдурахмонов туширилди

77. Қобилов Суҳроб ўрнига майдонга Риҳсибоев Санжар тушди.

76. Гооооооол. Элдор Бойматов Шўртан жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

72. Гоооооол!!! Ғулом-Ҳайдар Ғуломов ҳисобни очди - 1:0

69. Хавфли вазият. Аввал Таран кейин Сухроб Бердиев сўнгра эса Виктор Клишин бирин кетин зарба йўллашди аммо барчаси самарасиз.

65. Лазиз Убайдуллаев меҳмонлар дарвозаси томон зарба йўллади аммо унинг зарбаси унча кучли чиқмади.

64. "Шўртан" таркибида ўзгариш:  Самандар Шодмонов ўрнига Ғулом-Ҳайдар Ғуломов майдонга туширилди.

63. Жиззахликлар таркибида ўзгариш:
 Анвар Ражабов ўрнига Хамидов Собир майдонга тушди.

62. Марказий стадион шархловчиси бугун "Шўртан" - "Суғдиёна" баҳсини 5785 та муҳлис томоша қилгани келганини таъкидлаб ўтди.

60. Анвар Ражабовга қўпол ўйнагани учун сариқ карточка кўрсатилди

59. Майдонга чиққанидан Спиридонов дарвозасини бирин кетин 2 маротаба ишғол қилишга ҳаракат қилди. Аммо Михаил маҳоратини кўрсата олди.

55. Яна бир бурчак тўпи мезбонлар томонидан амалга оширмоқда, Суғдиёна жамоаси ҳимояси ишончли ўйин намоиш этди.

51. "
Суғдиёна" жамоаси вакили Илҳом Комиловга вақтни чўзганлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди!

45.
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олганига қарамай ҳисоб ҳали ҳануз очилгани йўқ.

37. Биринчи огоҳлантириш. Пислегин Суҳроб Бердиевга Анвар Ражабовга кўрсатган қўпол ўйини учун сариқ карточка кўрсатди.

35. Оқ бўрилар навбатдаги бурчак тўпини амалга оширишмоқда.  Аммо Натижасиз

34. Самандар Шодмонов навбатдаги жарима тўпини амлага оширди. Жиззаҳликлар ҳимояси ўз жойида.

32. Виктор Карпенкога қатъийлик етишмади ва рақиблар тўпни қайтариб қолишди.

29. Ўзгариш. "Шўртан". Рустам Аъзамов ўрнига Лазиз Убайдуллаев тушди

22. Рустам Азамовга қарши рақиблар қўпол ўйни кўрсатишди. Ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

21. Карпенко жарима тўпини амалга оширди. Спиридонов яна жамоа жонига оро кирди.

20. Ғузорликлар яхши бошланган хужумни хавфли вазиятдан голга айлантиришолмади.

17. Рустам Аъзамов мезбонлар дарвозасини ишғол этмоқчи бўлди аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

15. Самандар Шодмонов Михаил Спиридонов билан бирга-бир вазиятга чиқди.

12. Жамоалар эҳтиёткорона ҳаракат қилишмоқда.

9. Карпенко бурчак тўпини амалга оширди. Ноаниқ.

8. Игорь Таран рақиблар дарвозасини ишғол этмоқчи бўлди яна дарвозабон жамоани муқаррар голдан сақлаб қолишга эришди

6. Зафар Полвонов биринчи хавфли вазиятни яратди аммо меҳмонлар дарвозабони тўпни ушлаб олди.

2. "Шўртан" жамоаси бугун кўк рангдаги кийимда "Суғдиёна" жамоаси вакиллари эса оқ рангли кийимда тўп суришмоқда.

1. Учрашув бошланди.


Матнли трансляцияни "Шўртан" матбуот хизмати ёрдамида амалга оширамиз.



"Шўртан" (Ғузор) - "Сўғдиёна" (Жиззах) 3:0
22 март 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Голлар: Ғулом Ҳайдаров Гулямов 72, - 1:0. Элдор Бойматов 76, - 2:0. Игорь Таран 85 пенальти, - 3:0. 

"Шўртан": Тимур Жўраев, Виктор Карпенко, Самандар Шодмонов (Ғулом Ҳайдар Гулямов, 64), Игорь Таран, Зафар Полвонов (Виктор Клишин, 57), Рустам Аъзамов, Умар Эшмуродов, Мирзакамол Камолов, Элдор Бойматов, Суҳроб Бердиев, Дарко Станоевич.
Захира: Элдор Тожибоев, Жамол Отақулов, Асрор Алиқулов, Лазиз Убайдуллаев, Шерзод Шарипов.

"Сўғдиёна": Михаил Спиридонов, Илҳом Комилов, Санжар Рашидов, Суҳроб Қобилов, Анвар Ражабов (Собир Ҳамидов, 63), Элёр Жаҳонов, Музаффар Музаффаров, Вусол Магеррамов, Сайдулла Раҳматов, Бобир Қосимов, Асил Бегимқулов.
Захира: Михаил Наумов, Элёр Орипов, Акбар Саттаев, Сардор Қаҳҳоров, Акмал Абдураҳмонов, Санжар Риҳсибоев.

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Бердиев 37, Илҳом Комилов 51, Анвар Ражабов 60,
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика