RU

Последние новости

22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  0 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  2 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  2 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  61 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2

Испания чемпионати, 17-тур. "Валенсия"дан иродали ғалаба ёхуд "Реал" рекордини янгилашни тўхтатди Новости

Испания чемпионати, 17-тур. "Валенсия"дан иродали ғалаба ёхуд "Реал" рекордини янгилашни тўхтатди

Испания чемпионати 17-турнинг марказий баҳсини ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзида кузатиб боринг.

Испания чемпионати, 17-тур.

"Валенсия" – "Реал" 2:1

«Месталья.

Голлар: Роналдо (14-пенальти), Барраган (52), Отаменди (65)

"Валенсия": Алвес, Барраган (Фегули, 73), Мустафи, Отаменди, Орбан, Перес, Парехо, Гомеш, Пьятти (Гая, 24), Негредо (Родриго, 80), Алькасер.

"Реал"
:  Касильяс, Рамос, Карвахаль, Пепе, Марсело, Иско, Хамес (Хесе, 71), Бэйл (Хедира, 71), Кроос, Бензема (Чичарито, 80), Роналдо.
Огоҳлантиришлар: Гая (24), Перес (29), Мустафи (33), Иско (39), Алькасер (42), Парехо (44), Орбан (59), Карвахаль (63).                    

                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                              ЯНГИЛАШ


"Валенсия" - "Реал" ўйинидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча! Эътиборингиз учун ташаккур!

- "Валенсия"дан иродали ғалаба!

- ЎЙИН ТУГАДИ!



90+2`
Қўшиб берилган дақиқалар давом этмоқда. "Реал" ҳужум қилишга уринмоқда. Майдон эгалари эса ҳимояда ишончли ўйнашмоқда.


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89`
"Реал" стандарт вазиятидан унумли фойдалана олмади.


88`
Иско- Роналдо - Чичарито комбинацияси бурчак тўпи ишлаш билан якунланди. "Валенсия" анча ишончли ҳимояланмоқда.


87`
"Реал" бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтган...


86` Диего Алвесдан "сейв"!
Марселонинг жарима майдончасига етказиб берган тўпига Иско зарба берди. Аммо Алвес ўз ўрнида!


85`
Тони Кроосдан ажойиб тўп узатиш. Чичаритога эса бу вазиятда бироз тезлик етишмади.


83`
"Валенсия" қарши ҳужумда "Реал"ни жазоламоқчи бўлганди. Аммо Карвахаль бу вазиятда аниқ ўйнади.


82`
"Валенсия" таркибида ҳам сўнгги ўзгариш. Негредо майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Родриго учрашувни давом эттиради.


81`
"Реал" сафида ўзгариш Бензма ўрнига Чичарито майдонга тушди.


80`
Роналдодан кучли зарба. Диего Алвес ўз ўрнида!


79` Хавфли вазият!!!!!!!!!!! Серхио Рамос!!!!!!!!!!!!!!!
Буёғига "Валенсия"га омад кулиб боқмоқда. Рамосни рақиб футболчилари жарима майдончаси ичида ёлғиз қолдиришди ва Серхио боши билан бемалол зарба берди. Лекин, аммо, бироқ зарба ноаниқ кетди...


78`
"Реал" позицион ҳужумда ҳаракат қилмоқда. Аммо вазиятлар яратиш қийин кечмоқда.  "Валенсия" жуда тартибли ҳимояланмоқда.


76` "Реал"нинг ҳужуми!
Тони Крооснинг тўп узатишидан сўнг Пепеда имконият бўлганди. Аммо ҳимоячининг зарбасини рақиб футболчиси тўсишга улгурди.


74`
"Валенсия"да ҳам ўзгариш руй берди. Барраган ўз ўрнини Фегулига бўшатиб берди.


72`
"Реал"да бира-тўла икки ўзгариш. Гарет Бэйл ва Хамес Родригез майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Хесе ва Хедира майдонга туширилди. Тушунмадим, Хамес ўйнаётган эдими? Майдонда колумбиялик юлдуз деярли кўринмаган эди...


71`
"Реал"нинг тажовузкор ўйинидан асар ҳам йўқ. "Валенсия"да эса аксинча...


70`
Гарет Бэйл ўз қанотидан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берди. Исконинг зарбаси ва тўп Алвеснинг қўлига бориб тушди.


69`
"Реал"нинг рекорди "Месталья"да тўхтайдими? Уйғон, "Реал"! Қани Роналдо? "Реал"га етакчилар хизмати жуда зарур.


68` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!!
"Валенсия"дан ҳужумлар ёмғири давом этади!! Барраган?! Ажойиб имконият! Барраган қулай вазиятни кўкка совурмоқда. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади.


66`
"Валенсия" катта куч билан ўйнаётгани сезилиб турибди. "Реал" ҳозирча уларга қарши чора топишга қийналмоқда. Бугун "Валенсия" рақибига нисбатан яққол чиройли ва кучлироқ ўйнаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.


65`
Серхио Рамос ҳам Отамендига қарши иккинчи қаватда имкониятни бой берди. Буёғи энди янада қизиқарли кечиши аниқ. Кузатамиз.


65` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ОТАМЕНДИ! Бурчак тўпидан Парехо ошириб берган тўпни Отаменди боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 2:1!



63`
Гая "Реал" ҳимоячиларини анча сарсон қилмоқда. Карвахаль унга қарши дуэлда қоидани бузишга мажбур бўлди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


61`
Криштиано Роналдодан ноаниқ зарба.


60`
"Валенсия" ҳимоячиси Орбан ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


59` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! Нималар юз бермоқда? "Реал" белгиланган жарима зарбасини ҳакам хуштагисиз бошлаб кетди ва Бэйл дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди. Аммо Диего Алвесни доғда қолдириш меҳмонлар вингерига насиб этмади.



58`
Тўп учун курашда Гарет Бэйл ва мезбонлар дарвозабони Диего Алвес тўқнашиб кетди. Уэльслик футболчи қоида зид равишда ўйнаганини Хесус Гил таъкидлаб ўтди.


56`
Роналдо ўзининг етакчилик хусусиятини ишга солиши лозим. "Реал" тўпни ўз назоратига олди. Энди олдинга ҳаракатланиш бошланмоқда.


55` Тан олиш керак, "Валенсия" ушбу голга лойиқ ўйин кўрсатаётганди ва ниҳоят ўз ниятига эришишди. Энди "Реал" вазиятни ўз томонига оғдириш учун олдинга интилса керак. Мадридликлар бугунги учрашувни "иккинчи рақам" билан ўтказишаётган эди. Балки энди вазият ўзгарар?



53` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! БАРРАГАН!
"Валенсия"нинг навбатдаги ҳужуми самарали якунланди. Барраган жарима майдончасига кирмасдан туриб дарвоза томон зарба йўллади, тўп эса йўл-йўлакай Пепега тегиб дарвозадан жой олди, 1:1!


52`
"Реал" ҳам олдинга борди. Гарет Бэйлнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.


50`
"Валенсия"да яна бир имконият пайдо бўлганди. Аммо Негредонинг ноаниқ тўп узатиши барчасини бузиб юборди.


49`
ГАя анча фаол ўйнамоқда. Майдон эгаларининг аксарият ҳужумлари айнан Гаянинг қанотидан ташкил этилмоқда.


48` "Валенсия"дан ҳужумлар ёмғири!
Қанотдан ривож олган ҳужум хавфли тус олганди. Негредо аввалига боши билан зарба бера олмади, кейинчалик Алькасер тўпни дарвозага йўллай олмади. Қайтган тўпга эса Гомес кучли зарба берди. Бирозгина ноаниқ.


46` Иккинчи бўлим бошланди!



- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45` Хавфли вазият! Кучли зарба! Рикошет, дарвоза тўсини, Касильяс!!!!!!!!!!


45`
Карим Бенземадан кучли зарба, Алвес бу вазиятда ишончли ўйнамоқда.

45`
Гомес Касильяс дарвозасини ишғол этишга уриниб кўрди. Аммо Икер ўз ўрнида.


45`
Парехо ҳам огоҳлантиришсиз қолиб кетмади. Яна битта сариқ карточка.


44`
Пабло Алькасер жамоасининг чиройли кўриниш олаётган ҳужумини ўзининг ноаниқ ҳаракати билан "узиб" қўйди.


43`
Пабло Алькасер ҳам сариқ карточка ишлаб олди.


42`
Криштиано Роналдодан тўпни олиб қўйиш Шкодран Мустафига ортиқча қийинчилик туғдирмаяпти. Роналдо бугун ўзининг индивидуаль маҳоратларидан унумли фойдалана олмаяпти.


41` Хавфли вазият! Баррагандан зарба!
Пепе тўп йўлига туғаноқ бўлмоқда ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолмоқда.


40`
Биринчи бўлимдаги воқеалар футболга эмас, кўпроқ курашга ўхшаб кетмоқда...


39`
Иско майдон марказида рақибига нисбатан қоидани бузди. Огоҳлантириш.


38`
Алькасер жарима зарбасидан тўпни дарвозага тўғри йўллай олмади.


37`
"Валенсия" ишқибозлари жамоаси фойдасига ниҳоят жарима зарбаси ишлаб беришди. Хесус Гил бу сафар кўзини юма олмади. Ишқибозларнинг ҳайқириқи сабаб...


35`
"Реал" бурчак тўпи тепди. Жарима майдончаси ичида эса Негреда ва Рамос тўқнашиб кетишди. Рамос тиззаси билан Негредонинг белига урилиб кетди. Бу албатта камида сариқ карточка.


34`
Криштиано Роналдонинг зарбасини ҳимоячи боши билан жуда чиройли қайтариб юборди.


33`
Майдон эгалари жарима майдончаси олдидан яна бир жарима зарбаси белгиланди. Роналдога қарши ўйин қоидаси бузилди деб топди Хесус Гил.


32`
Футболчилар бир-бирларига қарши жуда кескин тарзда ҳаракат қилишмоқда. Бу сафар Тони Кроос азият чекди. Хесус Гил ўйин тизгинини ўз қўлидан чиқариб юборди.


31`
Учрашувда кўриниш бермаётган Пабло Алькасердан ниҳоят дарвоза томон зарба. Ноаниқ.


30`
"Реал" бурчак тўпини амалга оширди. Аммо бундан наф чиқмади.


29`
Бугун дебютини ўтказаётган Энцо Перес ҳам ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.


28`
Хесус Гилнинг қабул қилаётган ҳар бир қарорлари "Валенсия"га қарши ишламоқда. Бу эса "Месталья"га келган муҳлисларга ёқмаяпти.


26` Хавфли вазият! Криштиано Роналдо! Ажойиб имконият!
Роналдо жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва бир уринишда Алвесни алдаб ўтди. Бироқ бўш қолган дарвозани икки метр масофадан ишғол эта олмади. Ҳаа, бу вазиятдан фойдалана олмаслик ҳам бир маҳорат саналади. Гол урмасликдан кўра, гол уриш осонроқ бўлган вазиятдан гол ура олмаслик ҳам катта санъат.


25`
Гая майдонга тушишга улгурмай ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Хесус Гил ундан бесўроқ майдонга тушгани учун Гаяни жазолади.


24`
Пьяттининг ўрнига Гая майдонга туширилди.


23`
Майдон эгалари таркибида мажбурий ўзгаришни кўрамиз шекилли. Пьятти жароҳат олди.


22`
Белгиланган жарима зарбасини амалга оширган Роналдонинг зарбасини Диего Алвес ушлаб олди.


21`
Учрашув бош ҳаками Искога қарши қўполлик ишлатилди деб топди. Бундан сония аввал эса Иско рақибига қарши ҳам қоидани бузганди. Бироқ ҳакам у вазиятни эътибордан четда қолдирди.


19`
Ўйин сурати анча пасайди.


17`
Роналдо ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди. Лекин унинг бу ҳаракатларини ҳимоячилар усталик билан пайқашди ва тўпни ундан олиб қўйишди.


16`
"Валенсия" вазиятни ўнглаш учун олдинга интилмоқда.


15`
"Валенсия" ҳимоячисининг жарима майдончаси ичидага бетартиб ўйини жамоаси учун қимматга тушди.


14` ГОООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО! Криштиано Роналдо янги йилни пенальтидан урилган гол билан бошламоқда.


13` ПЕНАЛЬТИ!
Тони Крооснинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини Бэйл боши билан дарвозага йўллади. Тўп эса йўл-йўлакай ҳимоячининг қўлига тегди.


12`
Гарет Бэйлга қарши қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси. Тони Кроос тўпни жарима майдончасига ошириб беришга ҳозирлик кўрмоқда.


11`
Тони Кроос хатога йўл қўйганди. Бироқ Гомеснинг Парехо томон ошириб берган тўпи ҳам Исконинг узатмасига ўхшаб анча кучли чиқди ва футболчи тўпга етиб кела олмади. 


10`
Иско майдон марказидан Бэйл томон тўпни оширганди. Лекин узатма бироз кучлироқ чиқди ва уэльслик футболчи тўпга етиб бора олмади.


8`
Гомес ва Пиаттининг ўйлаган комбинацияси иш бермади. "Реал" ҳимоячилари ҳозирча ишсиз қолишмаяпти.


7`
Гомес "Реал" жарима майдончаси атрофида Пепега нисбатан ўйин қоидасини бузди.


5`
"Реал" тўп назоратини ўз қўлига олиб, учрашув суратини бироз туширишга ҳаракат қилмоқда.


4`
Майдон эгалари анча фаол. Серхио Рамос дарвозаси олдида юзага келган хавфни ўз вақтида бартараф этишга эришди.
 

3`
"Валенсия" посбони Диего Алвес жарима майдончаси ташқарисида икки бор кетма-кет Мануэль Нойер услубида ўйнади.


2`
"Валенсия" ўйинни қанот орқали ҳужум ташкил этиш билан бошлаганди. Аммо пойтахтликлар ҳимояси ишончли ўйнади.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



"Валенсия" таркибида бугун "Бенфика"дан келиб қўшилган Энцо Перес дебют қилади. Серхио Рамос ҳам асосий таркибда. Карло Анчелотти ўйлаб-ўйлаб охири таваккал қилишга мажбур бўлган кўринади.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари ва Испания футболи шайдолари! Испания чемпионатининг 17-тур доирасидаги "Валенсия" ҳамда "Реал" учрашувидан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.



- Учрашув соат 21:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика