RU

Последние новости

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  0 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  0 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  186 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  4 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  16 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

60 ёшингиз муборак бўлсин Павел Фёдорович! Новости

60 ёшингиз муборак бўлсин Павел Фёдорович!

Ҳозирги кунда “Насаф” футбол академиясида ёшларга футбол сирларини ўргатиб келаётган устоз ва фахрий футболчи Павел Фёдорович Кшинякин 60 ёшга тўлди.
70 йилларда Қарши шаҳрининг “Қаршистрой” футбол жамоаси сафида шаҳримиз ва вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган устоз футболчи бугунги кунда 1999 йилда туғилган ёш футболчиларга ҳам устозлик қилмоқда.

Кеча ушбу устоз футболчини 60 ёшини нишонлаш учун Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионига жуда кўплаб футбол фахрийлари ва ишқибозлар йиғилишди. Маросимда улар ўртасида футбол мусобақаси ҳам бўлиб ўтди. Устоз футболчини Қашқадарё футбол федерацияси қошида ташкил этилган Вилоят футбол фахрийлари ва жонкуярлари лигаси раиси Эргаш ака Ишмуродов устоз футболчига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширди. Шунингдек Павел Фёдоровични Қашқадарё футбол федерацияси расмийлари ҳам федерация номидан ва барча футбол ишқибозлари номидан муборакбод этишди. Юбилярни Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги фахрий футболчилар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳам телефон орқали қизғин табрикладилар.

Маросимда “Насаф” футбол клубининг бош менеджери Шамил ака Ярулин ва спорт директори Виталий Ни мураббийлардан Зафар Холмуродов, Баҳодир Аннаматов, Вали Султонов ҳамда вилоятимизда фаолият олиб бораётган бошқа футбол жамоалари мураббийлари ҳам ҳозир бўлишиб, Павел Фёдоровични туғилган куни билан табриклашди.

Ҳа, бизда ўз вақтида ўзбек футболининг ривожига ҳиссасини қўшган ҳар бир инсон назардан четда қолмаслиги керак. Ана шу анъана Қашқадарёда яхши йўлга қўйилганлиги кўриниб турибди. Зеро, устозларни қадрлаш миллий маданиятимизнинг узилмас бир бўлагидир. Устозлар бахтимизга доимо соғ ва омон бўлишсин!

Биз ҳам сайтимиз орқали барча воҳамиз футбол ишқибозлари номидан устоз Павел Фёдорович Кшинякинни улуғ 60 ёши билан муборакбод этамиз, у кишига мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаймиз. Ёшларимизга футбол сирларини ўргатишдек эзгу ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика