RU

Последние новости

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

"Барселона" "Атлетик"ни мағлуб этди Новости

"Барселона" "Атлетик"ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Барселона" - "Атлетик" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Испания чемпионати, 3-тур.

"Барселона" – "Атлетик" 2:0

«Камп Ноу»

Голлар
: Неймар (79, 84).

"Барселона"
– Браво, Монтойя, Матье, Альба, Педро (Сандро, 78), Бускетс, Иньеста, Маскерано (Пике, 46), Ракитич, Мунир (Неймар, 63), Месси.

"Атлетик"
– Ирайсос, М.Рико (Вигуера, 83), Гурпеги, Лапорт, Баленсиага, Де Маркос, Итурраспе, Сусаета (Гомез, 63), Беньят (Унаи Лопез, 63), Муниаин, Адурис.

Огоҳлантиришлар
: Адуриз (30), Бускетс (63).

                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             
ЯНГИЛАШ


Эътиборингиз учун ташаккур! Доимо соғ-саомат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча...

Ўйин тугади! "Барселона" ишқибозларини ғалаба билан табриклаймиз!

90+2`
Неймар ўз дриблингларини ишга солди.

90`
Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
"Барселона" яна гол уриш илинжида олдинга борди. Аммо Морено учинчи голни ўтказиб юборишга розилик бермади.

88`
"Атлетик" тезроқ ўйин тугашини хоҳлаётгандек...

87`
"Атлетик" ҳужумга ўтмоқчи бўлди. Аммо бу уриниш ҳам бесамар кетди.

86`
Ўйин тақдири ҳал деб бемалол айтсак бўлади шекилли?

84` ГОООООООООООООООЛ! НЕЙМАР!
Месси ўнг қанотдан ёриб кирди ва тўпни марказда бўш турган Неймарга узатди. Неймар эса тўпни ўзига ўнглаб олди ва дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди, - 2:0!

83`
"Атлетик" жамоасида сўнгги ўзгариш. Микел Рико ўрнига Вигуера майдонга тушди.

81`
Ниҳоят "Барселона" ўз ниятига эришди. Неймар қулай вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Луис Энрике футболчи алмаштиришда адашмаганини исботлади.

79` ГООООООООООООООООЛ! НЕЙМАР!
Ҳозиргина майдонга тушган футболчилар каталонияликлар жонига оро кирмоқда. Сандро Неймарни ажойиб вазиятга чиқариб юборди ва Неймар Морено билан яккама-якка чиқиб бориб, ҳисобни очди - 1:0!

78`
"Барселона" таркибида ўзгариш. Педро ўз ўрнини Сандрога бўшатиб берди.

77` Пике жарима майдончаси ичида Муниаинга қарши жуда қўпол ҳаракат қилди. Лекин...

76` "Атлетик"нинг хавфли ҳужуми!


74`
"Барселона"нинг уюштираётган ҳужумлари наф келтираётгани йўқ. Месси бугун "Атлетик" дарвозаси томон ҳозирча аниқ зарба бера олгани йўқ.

73` Хавфли вазият!
Неймар ва кейин Хорди Альба зарба йўллади. Бесамар!

72`
"Атлетик" қарши ҳужумда ҳаракат қилмоқчи бўлди. Лекин ўхшамади.

71`
"Барселона" рақибини ўз жарима майдончаси томон беркитиб қўймоқда. Ракитичнинг фаоллиги самарали якунланишига оз қолди. Лекин "Атлетик" дарвозаси бугун "қулфланган"!

70` Иньеста - Неймар - Месси!
Лионель Месси бир метр масофадан тўпни дарвозага кирита олмади! Неймар унга тўпни қулай тарзда узатиб берганди, аммо унинг тепган тўпи осмонларга учиб кетди. Бу вазиятга гол урмасликдан кўра, гол уролмаслик қийин эди...

68`
Неймар фаол. Бразилиялик футболчининг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

66`
Неймар жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам жим. Ўйин давом этади.

64`
"Атлетик" сафида ҳам ўзгариш. "Сусаета ўрнига Гомез, Беньят ўрнига эса Лопез майдонга чиқди. "

63`
Мунир ўрнига Неймар майдонга тушди. Қани Неймар нима каромат кўрсатаркин?

63` Серхио Бускетс ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

61`
"Атлетик" тўпни кўпроқ ўзида сақлаб туриш орқали вақтни ўтказиш ниятида. Улар олдинга боришга шошилишмаяпти. Меҳмондаги бир очко ҳам етарлидир уларга...

59`
Мунир! Морено! "Атлетик" посбони бугун ўзини жуда яхши ҳис этмоқда!

58`
"Атлетик" тўп назоратини "Барселона"дан олиб қўйган. Ҳар доим ҳам бундай ҳолатни кўравермаймиз...

56`
Кураш майдон марказида кечмоқда. Қайси жамоа биринчи бўлиб гол киритар экан? Ёки бугун гол кўрмаймизми?

54` Адуриз!
"Атлетик" жавоб қайтармоқчи бўлди. Лекин чиройли тарзда ташкил этилган ҳужумни Адуриз самарали тарзда якунлайман деб барбод қилиб қўйди.

53` Хорди Альба!
"Барселона" ҳимоячисининг йўллаган кучли зарбасини Морено қайтаришга эришди. Хавфли зарба бўлганди. Лекин "Атлетик" посбони ўз ўрнида!

52`
"Барселона" кичик устунлик билан ҳаракат қилмоқда. Лекин таблода бу устунликни фойдаси кўринмаяпти.

50` Гол
! Мунирнинг киритган голи инобатга олинмади. Оффсайд!

49`
Жамоалар тўпни дарвозага киритиш йўлларини қидиришмоқда.

47`
Мунир олдинга бораётганди. Лекин ҳимоячи сўнгги сонияда Мунирни хато қилишга мажбурлади.

46` "Барселона" сафида ўзгариш
. Пике Маскеранонинг ўрнига майдонга туширилди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Бироз дам олишга фурсат бор. Танаффусдан сўнг шу "хона"да кўришамиз, ҳозирча бўшсизлар:-)

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

45` Майдон эгалари танаффусга ҳисобда олдинга чиқиб олган ҳолда чиқишни жуда исташмоқда. Лекин "Атлетик" ҳимояси ҳозирча бехато ҳаракат қилмоқда. Ҳимоя қўрғонидан ўтилган тақдирда ҳам Морено уларга қаршилик қилишда давом этмоқда.

44` Хавфли вазият! Морено!
"Атлетик" посбонидан "сейв"! Мунирнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси бартараф этилмоқда. Қойил, Морено!

43`
Ёш футболчилар тўқнашуви. Лапорт ва Мунир ўзаро курашда иштирок этишди. Мунир эса йиқилди. Лапорт эса ҳакамга қараб: "Мунир жуда кўп йиқилиб олаверар экан", - деб айтмоқда. Ҳакам эса унга: "Сен кўп қўполлик ишлатма", - дегандек бўлди.

41` Хавфли вазият!
Месси жамоаси ҳужумини ривожлантирди ва тўпни марказ томон оширди. Лекин рақиб ҳимоячилари бу вазиятда сергак туришганди ва хавфни бартараф этишмоқда.

40`
Мунир жарима майдончаси ичига кириши билан йиқилди. "Атлетик" аъзоси Гурпеги эса унга қараб кулиб қўйди. Ҳакам бу вазиятда ҳеч қандай пенальти йўқ эканлигини таъкидлаб ўтди. Ўйин давом этади.

39`
Педро ўз тезлигини ишга солди. Бу самарали чиқди. Лекин шериги томон ошириб берган тўпи манзилгача етиб бормади.

38`
Месси бош билан дарвозани ишғол этишга уриниб кўрди. Бироқ ноаниқ.

37`
Марказдан бошланган ҳужум ўнг қанотга кўчди. Лекин Монтойянинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.

35`
Дарвоза томон "Барселона" бир марта аниқ зарба йўллади. "Атлетик" эса икки бор Бравони ишлашга мажбур қилди.

34`
Мунир "Атлетик" дарвозабони Моренони олдини тўсиб қолгани учун ҳакам жарима тўпи белгилади. "Атлетик" фойдасига албатта.

33` Вазиятларсиз кечаётган ўйиннинг 33-дақиқаси бошланмоқда. Ҳисоб ўша-ўша. Ноль-ноль!

31`
Футболчилар сув ичиб олишмоқда. Ўйинда тўхталиш юзага келди. Маскеранога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

29`
Бугунги ўйинда ғалаба ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим ҳисобланади. "Барселона" очко йўқотиши уларга қимматга тушиши мумкин. Кечроқ уларнинг раиблари "Реал" ва "Атлетико" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ҳа айтганча, бу ўйиндан ҳам матнли онлайн трансляциясини амалга оширишни мўлжаллаб турибмиз.

28`
Браво Итурраспе тепган зарбани ушлаб олди. Оддий зарба ва дарвозабон ўз ишини бажармоқда.

26`
"Барселона" ҳужумга ўтмоқда. Лекин Мессининг тўп узатиши самарали чиқмади.

24` Баҳсли вазият!
Адуриз жарима майдончаси ичида йиқитилди. Лекин ҳакам бу вазиятни эътиборга молик деб ҳисобламади ва пенальти белгиламади. Маскерано Адуризни шундоқ қўллари билан ушлаб турганди. Қизиқ.

23`
"Атлетик" "Барселона" жарима майдончаси томон яқинлашди. Лекин айтарли вазият яратиш уларга насиб этмади.

22`
Лайнсмен Адуризни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб ҳисоблади.

20`
Ракитич Педро томон жуда зукко пасни амалга оширди. Лекин "Атлетик" ҳимоячиси сўнгги паллада тўпни эгаллаб олишни уддасидан чиқди.

19` Мунирдан "Барселона" мухлисларига "салом"!
Қулай вазият барбод қилинмоқда. Мунир ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо, лекин, бироқ...

18`
Ўйин темпини юқори деб бўлмайди. Жамоалар ҳозирча шошма-шошарликка йўл қўйишмаяпти.

16`
Педро томон узатилган тўпга "Барселона" футболчиси етиб кела олмади.

14`
Каталонияда қуёш чарақлаб турибди. Майдоннинг тенг ярмида қуёш тушиб турибди. Ўйинни жуда эрта бошлаворишибди. 

13`
Ҳозирча ҳар иккала жамоа посбонлари Морено ва Браво бир мартадан ўз қўлқопларини ишлатишга мажбур бўлишди.

12`
"Атлетик" бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин бундан наф чиқмади.

11`
"Атлетик" ўнг қанотдан ҳужум ташкил этди. Хорди Альба бу вазиятда ўз ўйинчисини ўтказиб юборди. Лекин сўнгги паллада каталонияликлар ҳимояси хавфни бартараф этди.

10`
"Барселона" захира ўриндиғини кўрсатишмоқда. Пике жимгина ўйинни кузатмоқда. Хави эса ёрдамчи мураббий билан нималарнидир гаплашиб ўтирибди.

9`
Ўйин бироз секинлашди. Кураш майдон маркази томон кўчмоқда.

7`
"Барселона" босим уюштирмоқда. Иньеста ва Мунир ҳозирча фаоллиги билан бошқалардан ажралиб туришибди.

5` Хавфли вазият!
"Барселона" ҳисобни очиши мумкин эди. Лекин Морено маҳорат кўрсатмоқда! Педронинг зарбасини "Атлетик" посбони бартараф этишни уддасидан чиқмоқда. Қойил!

3`
"Барселона"нинг жавоби! Мунир жарима майдончаси олдидан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Лекин зарбага аниқлик етишмади.

2` Уҳ! "Атлетик" ўйинни фаоллик билан бошлади. Чап қанотдан ривож олган ҳужум хавфли тус олди. Браво бу вазиятда ўзини кўрсатди.

1` Учрашув бошланди!


Бугун ҳар иккала жамоага ҳам осон бўлмайди. "Барселона" ва "Атлетик" ўртасидаги учрашувлар ҳар доим кескин курашлар остида ўтиб келади. Учрашув фаворити "Барселона" бўлиши мумкин, лекин бу дегани "Атлетик" аутсайдер дегани эмас. Қолганини ўйин кўрсатиб беради.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Учрашувни камина, Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзда шарҳлаб боради.

Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Барселона" - "Атлетик" учрашувидан онлайн репортажимизни бошлаймиз!

- Ўйин соат 19:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика