RU

Последние новости

22:08U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  4 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11

Осиёда қаерда мухлислар кўпроқ? Новости

Осиёда қаерда мухлислар кўпроқ?

Осиёдаги чемпионатларнинг ҳозир давом этаётган ёки олдинги йилдаги ҳолатга кўра, олий лигамиз мухлислар ташрифи борасида қандай ўринда эканлигини кўриб ўтамиз.
Шунингдек, жаҳонда энг кўп ишқибоз келаётган 25 лига ҳақида маълумотга эга бўласиз.

Осиёдаги маълумотларни охирги маълумотлар асосида тайёрладик. Чемпионати давом этаётган лигаларнинг жорий ҳолати, бошқаларни эса аввалги мавсумдаги натижаси олинган. Ҳар ҳолда, бу тўғри хулоса чиқаришга халал бермайди. Ўзбекистон чемпионати 6048 нафар мухлис ташрифи билан ҳозирда Осиёда 10-ўринни қайд этган.



Биринчи ўринда Хитой суперлигаси бораётгани ажабланарли эмас. Ушбу мавсумда Хитой чемпионати баҳсларини ўртача 19427 нафар мухлис кузатиб бормоқда. Яқин орада хитойликларда бу борада жаҳонда кучли бешликка кўтарилиб олиш учун яхши имконият мавжуд. Японияда эса 17300 нафар мухлис учрашувларга ташриф буюрмоқда. Бу ҳам жуда яхши натижа. Энг ажойиб ҳолат Австралияда рўй беряпти. Йилдан-йилга бу мамлакатда маҳаллий лигага қизиқиш ортиб бормоқда.

Мавсум якунидаги натижа Австралияда анча яхши бўлади. Чунки сўнгги финал беллашувларини 40-70 минг томошабин стадионлардан кузатади. Ҳозирча ўртача 13041 нафардан мухлис ўйинларга келмоқда. 4-ўринда эса Малайзия! Бу ерда чемпионат баҳсларини ўртача 10219 томошабин кузатиб боряпти. Биз ушбу давлат футболини менсимасмиз, лекин мухлислар ташрифи ва аста-секинлик билан машҳур футболчиларни таклиф этишда Малайзия клублари бизнинг жамоалардан ўзиб кетмоқда. Кейинги кўрсаткич Вьетнамга тегишли. Ҳайрон бўлманг. Вьетнамда ҳам футболни яхши ўйнашмас, клублари тузукроқ натижа қайд этмас, лекин миллий лигага қизиқиш биздагидан 1,5 баравар кучлироқ. 9944 мухлис бир ўйин ёмон кўрсаткич эмас.



Кейинги поғоналарда Эрон, Индонезия, Корея ва Таиландга тегишли. Кореяда бу йил томошабинлар ташрифи унчалик эмас. Ўзбекистон эса 6048 нафар мухлис билан 10-поғонага жойлашган. Биздан кейинги ўринда Ҳиндистон бор. БАА, Саудия Арабистони ва Қатар сингари мамлакатлар биздан кейин ўрин олишган.

Осиёда ҳам барча давлатларда футбол, миллий чемпионат савияси ўсиб бормоқда. Бизда клублар футбл мухлислар учун ўйналишини тушуниб етмас экан, ишқибозларнинг стадионга кўпроқ келишини кутиш мўжизадек гап. Стадионда шароитлар яратиш ва бошқа қулайликлар эса кейинги масала.

1.Хитой 19427
2. Япония 17300
3. Австралия 13041
4. Малайзия 10219
5. Вьетнам   9944
6. Эрон 9468
7. Индонезия 9368
8. Корея 8104
9. Таиланд 6095
10. Ўзбекистон   6048
11. Ҳиндистон   5618
12. Саудия Арабистони   3958

Жаҳондаги вазиятга назар ташласак, Германия бундеслигаси бошқалардан катта фарқ билан илгарилаб кетган. Ҳар бир ўйинни ўртача 43 мингдан ортиқ ишқибознинг кузатиб бориши шунчаки ажойиб. Бизда баъзида бутун турга шунча мухлис келмайди. Иккинчи поғонадаги Англия ўз навбатида Испания ва Италиядан анча олдинда. Мексика чемпионати кучли бешликка ёриб киришга эришди. Франция чемпионати 6-поғонада турибди. Кейинги ўринлардаги Аргентина ва Голландия чемпионатларида Францияга етиб олиш имконияти мавжуд. Кучли ўнликни АҚШ ва Хитой биринчиликлари тўлдирган. Хитой қисқа фурсат ичида ушбу ўнликка қадам қўйди. Шу мавсумнинг ўзида суперлигада 6-поғонагача кўтарилиш потенциали мавжуд.



Германия иккинчи бундеслигаси (биздаги 1-лига каби) 17491 нафар ишқибозларни ҳар бир учрашувга жалб этмоқда. Англия чемпионшипида ўртача бир баҳсда 16438 томошабин бўлади. Япония чемпионати ушбу лигалар орасида жойлашган. Австралия чемпионати эса яқин орада Бразилия чемпионатидан ўзиб кетиши мумкин. “Яшил қитъа” вакиллари деярли 15 минглик кўрсаткични қувиб етишди.
Кучли йигирма бешталикда қитъамиздан Эронни ҳам кўриш мумкин. Европанинг ўртамиёна чемпионатларидан Россия, Украина, Швейцария, Шотландия, Польша ва Дания рўйхатдан ўрин эгаллаган. Ушбу рўйхатнинг дастлабки 20 поғонасига эътироз йўқ, лекин кейинги ўринларда Вьетнам ва Индонезияга жой топилиши лозим эди. Шунингдек, келаси йил Малайзия ҳам шу қаторга қўшилиб қолса ажаб эмас.

1. Германия   43173
2. Англия   36589
3. Испания   26867
4. Италия   23365
5. Мексика   22939
6. Франция   20693
7. Аргентина   20599
8. Голландия   19289
9. АҚШ   18743
10. Хитой   18571
11. Германия (1-лига)   17491
12. Япония   17160
13. Англия (1-лига)   16438
14. Туркия   15014
15. Бразилия   14951
16. Австралия   14294
17. Бельгия   11836
18. Россия   11797
19. Украина   10930
20. Швейцария   10772
21. Шотландия   10228
22. Португалия   10217
23. Эрон   9007
24. Польша   8277
25. Дания   7671


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика