RU

Последние новости

22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  0 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  0 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  0 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  11 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  1 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  23 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  13 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  1

5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди? Новости

5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди?

Эртага "Динамо" стадионида Ўзбекистон кубогининг якунловчи баҳси ўтказилади.

"Пахтакор" қаторасига 4-бор финалда қатнашаётган бўлса, "Насаф" 5 йиллик танаффусдан кейин яна мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўради. 

Қаршиликлар охирги бор мамлакат кубогининг ҳал қилувчи баҳсида "Локомотив"га имкониятни бой бериб қўйишганди (2016 йил).

ЛОКОМОТИВ - НАСАФ - 1:0

30.11.2016. "Динамо" стадиони. 8150 томошабин. 

Рефери: Цейтлин Владислав

Гол:

1:0 - Абдухолиқов Темурхўжа, 2

ЛОКОМОТИВ: Икромов Маъмур; Тўтахўжаев Ислом; Мустафоев Салим; Файзиев Шерзод (Зотеев Олег, 73); Шоахмедов Санжар (Ёлдошев Бобурбек, 85); Абдухолиқов Темурхўжа; Геворкян Артур (Бикмаев Марат, 54); Мирзаев Сардор; Махарадзе Кахи; Кападзе Тимур; Алибоев Икром

НАСАФ: Суюнов Элдорбек; Аъзамов Шерзод; Голбан Игорь; Муҳаммадиев Шуҳрат (Муҳитдинов Шароф, 84); Сайфиев Фаррух; Мусаев Фозил; Абдураҳимов Баҳром; Ҳамробеков Одил (Эркинов Шаҳбоз, 59); Нарзуллаев Дониёр; Ғаниев Азизжон; Черан Драган (Абдихолиқов Бобир, 72)

Огоҳлантиришлар: Тўхтахўжаев Ислом, 31; Абдухолиқов Темурхўжа, 33; Ҳамробеков Одил, 36; Эркинов Шаҳбоз, 90+4

Четлатиш: Тўтахўжаев Ислом, 90+4

Шу ўринда савол туғилади: "Насаф" 2016 йилги финалда майдонга тушган футболчилардан неча нафарини сақлаб қолди?

Қисқагина қилиб айтсак, ўша таркибдан фақатгина Дониёр Нарзуллаев ҳамда Баҳром Абдураҳимов айни пайтда ҳам "аждарлар" шарафини ҳимоя қилишмоқда. Бироқ, уларнинг иккаласи ҳам "Насаф" таркибига жорий йилнинг бошида қайтганини унутмаслик керак. 

Энди масаланинг жуда ҳам қизиқ бўлган 2-томонига эътибор қаратамиз. Юқорида келтирилган таркибдан роппа-роса 6 нафар футболчи айни пайтда "Насаф"нинг эртанги рақиби — "Пахтакор" вакили ҳисобланади. Булар:

1. Элдорбек Суюнов → 2017 йилнинг ёзида "шерлар" сафига қўшилганди.

2. Шерзод Аъзамов → 2017 йилнинг июлида Тошкентга йўл олганди. У дисквалификация сабаб эртага майдонга тушолмайди. 

3. Фаррух Сайфиев → 2018 йилнинг қишида "Пахтакор" таркибига бориб қўшилганди (+ Баҳром Абдураҳимов ҳам).

4. Драган Черан → 2018 йилнинг ёзида "аждарлар" либосини ечиб, "шерга айланган".

5. Одилжон Ҳамробеков → 2019 йилнинг февраль ойида Тошкентга кўчиб кетганди.

6. Шароф Муҳитдинов → жорий йилнинг аввалида "Пахтакор" футболчисига айланди.

Хуллас, шунақа гаплар. Сизнингча, "Пахтакор" эртанги ўйиндан кейин "аждарлар"нинг қайси футболчисини олиб қўяди?

Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

Автор :
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика