RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

5 йил давом этган "Сергей Симоненко иши" қандай якун топди? Улуғбек Мирзаев жавоб берди Новости

5 йил давом этган "Сергей Симоненко иши" қандай якун топди? Улуғбек Мирзаев жавоб берди

"Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев "Футбол Тайм" кўрсатувига интервью бериш жараёнида бир неча йил илгари украиналик футболчи Сергей Симоненко билан юзага келган можаро қандай якун топганига батафсил изоҳ берди.

"2019 йилда беш йил давом этган Сергей Симоненко ишига ниҳоят нуқта қўйдик. Яъни ФИФА 2014 йилда жамоада тўп тепган украиналик футболчига 400 миллион сўм миқдорда пулни тўлаб бериш талабини қўйганди. Бироқ бу нарса анча вақтгача чўзилиб келаверган. Шартномани бир томонлама бузилишига "Бунёдкор" футбол клуби ҳам айбдор деб топилган. ФИФА қоидаларига кўра икки ой муддат давомида ойлик тўланмаса футболчи ўртадаги шартномани бузиб кетса ўйинчи ҳақ деб топилади. Шартномада белгиланган муддатга қадар клуб футболчини ойлигини тўлаб бериши шарт ҳисобланади. Одатда биз бунга ўрганмаганмиз. Кетган футбочига пул тўлаш албатта ноқулай. Лекин, биз қоидани бузиб қўйдик. "Бунёдкор" жамоаси раҳбарлари бу ишни шу вақтгача чўзиб юришган.

ФИФАнинг жиддий огоҳлантиришларидан сўнг 2016 йилда клуб раҳбарлари Симоненконинг клуб ишичиси сифатида очилган картасига пулни туширишган. Бироқ, бу нарса ФИФАни қониқтирмаган. Бу пайтга келиб футболчи Ўзбекистонни тарк этиб улгурган. Пластик карточка ишламай қолган. Яъни карталарни ҳам ўз муддати бўлади. Футболчи ўз юртида, шунинг учун пулни долларда ёки еврода ўтказиб бериш талаби қўйилди.



Истаймизми, йўқми клубни сақлаб қолиш учун, ФИФАнинг сўнги чораси бўлмиш клубни қуйи лигага тушириб юбормаслиги учун биз тўлашга мажбур бўлдик. Бироқ, бизда ушбу жарёнда катта муаммо туғилди. Аниқроғи, Тошкент шаҳри Иптотека Банк томонидан Симоненкога очилган картадаги пулларни қандай қилиб биз ўз ҳисобимизга қайтариш борасида ўйланиб қолдик. Банкдагилар эса бу ҳисоб рақамидаги пуллар фақат Симоненкога тегишли эканлигини айтишди. Буни "Бунёдкор" клубига бера олмасликни ёки Симоненкодан ишончнома олиб келишни айтишди. Биз бу борада банкни ҳам огоҳлантириб қўйгандик. Қачондир Симоненко ўзбекистонлик фуқарога ишончнома бериб бу пулларни ҳам олиб кетиши мумкинлигини билгандик. Икки томонлама ютқазиб қўймасликни истадик. Симоненко Тошкентдаги пулни ҳам олиб кетмоқчи бўлганди. Бу ерда иккита хато ўтган. Тошкентдаги пулни ҳам Симоненкони ихтиёрига ўтказиб қўйишган, ҳам ФИФАни талабини бажариш. Ипсиз қўл ва оёғимиздан боғлаб кетишганди.

Кунлардан бир куни аслида Украинада яшайдиган, таги самарқандлик бўлган фуқарога Симоненко ишончнома берган ва Тошкентда қолган пулларини олиб келишни буюрган. Биз шу заҳотиёқ молия менежиримиз билан банкка етиб келдик. Шу ерда биз нима қилишимизни билмай қолдик. Қонун улар томонда, пулни олиб кетишга ишончнома бор. Шунда ётиғи билан у инсонга тушунтирдим. Бу пуллар судга оширилганлигини айтдик. Симоненко кемаганлиги сабабли пулларни суд орқали олмоқчи бўлдик. Барча суд қоғозларини кўрсатганимиздан сўнг у одам бироз чўчиди. Бу иш жинойи жавобгарликкача олиб борилиши мумкинлигини таъкидладик. Шунда Симоненко ёллаган одам ортга чекинди ва мазкур ишларга аралашишдан бош тортди. Якунда судда биз ютиб чиқдик. Ўша банкдаги пулларни ҳисоб рақамимизга қайтариб берилди",- дейди Улуғбек Мирзаев "Футбол Тайм" кўрсатувида.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика